• Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этияпти
    Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этияпти

Арабистон тажовузкор қирувчи самолётлари Яман ғарбидаги Ал-Ҳадийда вилоятининг Жураҳий туманида жойлашган гавжум бозор яқинидаги ёқилғи қўйиш шаҳобчасининг бирига қарата ҳаво ҳужумини амалга оширди

Саудия арабистонининг тажовузкор қирувчи самолётлари Яман ғарбидаги Ал-Ҳадийда вилоятининг Жураҳий туманида жойлашган гавжум бозор яқинидаги ёқилғи қўйиш шаҳобчасининг бирига қарата ҳаво ҳужумини амалга оширди. Натижада эса, 28 киши ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. 

Яманнинг ал-Мусайра телеканалининг бугунги хабарига кўра, Саудия тажовузкор қирувчи самолётларининг Жураҳий туманига қарата амалга оширган ҳужуми оқибатида қурбонлар сони янада кўпайиб кетиши эҳтимоли мавжуд. 

Яман халқ комитети ва армия кучлари ҳам Арабистоннинг тажовузкор қирувчи самолётлари ҳужумларига жавобан мамлакат шимолидаги ал-Жавф вилоятида ёлланмалар жойлашган позицияга қарата учта ҳарбий амалиёт ўтказиб бир нечта шаҳарга ҳужум қилишди ва бир қанча ёлланмаларни йўқ қилишди.   

Ёрлиқ

Январ 01, 2018 19:12 Asia/Tashkent
Шарҳ