• Фаластин мухторият ташкилоти Трампнинг таҳдидига жавоб қайтарди
    Фаластин мухторият ташкилоти Трампнинг таҳдидига жавоб қайтарди

Қудс Фаластиннинг абадий пойтахти бўлиб қолади ва ушбу шаҳар олтин ёки миллиардлаб маблағлар эвазига сотилмайди

Фаластин мухторият ташкилоти президентининг матбуот котиби Америка қўшма штатлари президентининг АҚШ томонидан Фаластинга ёрдам тариқасида кўрсатилиши кўзда тутилган 300 миллион доллар маблағни тўхтатиши ҳақида қилган таҳдидига муносабат билдириб шундай айтдики, Қудс сотиладиган нарса эмас. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Фаластин мухторият ташкилоти президентининг матбуот котиби Набийл Абу Радийна бугун чоршанба кунги чиқишида Америка томонидан Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиш ҳақида қарор қабул қилганидан кейин, фаластинликлар Исроил билан музокара олиб бормаслигини эълон қилганлиги айтиб, Қудс Фаластиннинг абадий пойтахти бўлиб қолади ва ушбу шаҳар олтин ёки миллиардлаб маблағлар эвазига сотилмайди.    

Ёрлиқ

Январ 03, 2018 17:54 Asia/Tashkent
Шарҳ