Фаластин юртида учинчи интифоза ҳаракатларининг бошланиши ва Фаластин миллий ярашув келишуви ўтган йилда Фаластинда юз берган энг муҳим ўзгаришлардан ҳисобланади.

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз “Ўтган йилда Фаластин юртида рўй берган муҳим воқеалар ва ўзгаришлар”га доир мавзуга бағишланади.      

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

        Фаластин юртида учинчи интифоза ҳаракатларининг бошланиши ва Фаластин миллий ярашув келишуви ўтган йилда Фаластинда юз берган энг муҳим ўзгаришлардан ҳисобланади. Фаластинда ўтган йили урушни қўзғатувчи Сионистик режим ва унинг хомийси бўлмиш Америка қўшма штатлари томонидан кенг кўламли фитналар ва ғаламизликлар содир этилди. Доналд Трампнинг АҚШ президенти вазифасига киришганидан сўнг, Американинг Исроилни ҳимоя қилиш ҳаракатлари янада кучайди. АҚШнинг ушбу қўллаб-қувватлаши ортидан, Сионистик режимнинг Қудсга қарши жиноятлари, босқинчилик ҳаракатлари ва сиёсатлари янада шиддатли тус олди. АҚШ президент Доналд Трамп томонидан Қудсни Сионистик режимнинг пойтахти деб эълон қилиши ва Американинг Тел-Авивдаги элчихонасини Қудсга кўчириш ҳақида қабул қилган қароридан сўнг, Фаластин юртида Трампнинг қарорига нисбатан кенг миқёсли норозиликлар ва интифоза ҳаракатлари бошланди.

      Шундан сўнг, Фаластин исломий муқовамат ҳаракати Ҳамас Қудснинг озодлиги учун расман учинчи интифоза ҳаракатларининг бошланганини эълон қилди. Шундай қилиб, Доналд Трампнинг Қудс бўйича қабул қилган қароридан сўнг, Фаластин юртида ва жаҳонда кенг кўламли эътирозлар авж олди. Қудс Фаластинликлар учун ўта муҳим ва жиддий аҳамият касб этади. Қудс ҳар доим Фаластин халқининг ишғолгар Сионистик режимга қарши кураш олиб боришдаги интифоза ҳаракатларининг асосий мавзусига айланган бўлиб, ушбу ҳаракатлар Қудсни ҳимоя қилиш доирасида амалга ошади. Минтақада рўй бераётган ўзгаришлар шуни кўрсатмоқдаки, интифоза ҳаракатлари доимо Фаластиннинг сиёсий омиллар сирасига кирган. Фаластин халқининг интифоза ҳаракатларининг турли босқичларида шу нарса маълум бўлдики, ушбу ҳаракатлар ўзига хос хусусиятларга ва аҳамиятга эга бўлиб, минтақанинг ҳозирги ва янги давр тарихида машҳур қўзғолон ва муқовамат сифатида қайд этилди ҳамда сионистик режим машинасини яроқсиз ҳолга келтирди шунингдек, ушбу режим хомийларининг фитналарини бартараф этди ва ўз қудратини намоён қилди. Эндиликда эса, Фаластинни озод қилиш ва Қудс ҳақидаги фитналарга қарши кураш сингари шиорларнинг янграши ҳамда Фаластиннинг учинчи интифоза ҳаракатларидаги шиорлар Қудс ишғолгарларига қаратилмоқда. Фаластин халқи қўзғолонларининг янги даври, янги интифоза номи остида Фаластин кураши  тарихида бурилиш нуқтаси ҳисобланади.

     Сионистик режим ва унинг хомийси томонидан Фаластин юртини жаҳон ҳамжамияти хотирасидан ўчириб ташлаш ва униттиришга қаратилган ҳийла ва ғаламизликларига қарамай, Фаластин муқовамат ҳаракатлари минтақадаги ўзгаришларнинг устувор йўналишида турибди. Шулардан келиб чиқиб, фаластинликлар ўзларининг эътирозларини ва интифоза ҳаракатларининг янги босқичини янада кучайтиришди. Минтақада сўнги вақтларда рўй бераётган воқеа ва ҳодисалар АҚШнинг Ўрта Шарқдаги сиёсатларининг муваффақиятсизлигини кўрсатиб турибди. Бу ҳам бўлса, Доналд Трампнинг Қудс бўйича қабул қилган ғаразли сиёсатлари ортидан келиб чиқди. Дарҳақиқат, интифоза ҳаракатлари Фаластин халқининг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари йўлидаги кураш бўлиб, Сионистик режим ва унинг асосий хомийси бўлмиш Американинг ғаламизликларига қарши айниқса, Байтул Мақдисга қарши фитналарини барҳам берилишида ўта муҳимлигини англатади. Шунингдек, Фаластиндаги ўзгаришлар шуни кўрсатияптики, Фаластин ва Қудс масаласи исломий умматнинг қутбий рамзи сифатида қаралади. Шундан келиб чиқиб, Қудс мавзуси фаластинликлар ва жаҳон мусулмонлари учун ўзига хос хусусиятларга ва хислатларга эгадир.

      Сионистик режим ва унинг хомийлари томонидан фаластинликларга қарши бўлаётган таҳдидлар ва фитналарни эътиборга олиб, фаластинлик гуруҳлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва иттифоқлик ўта зарурий мавзу ҳисобланади. Ушбу мавзу амалга оширилса, фаластинликларнинг қудрати сионистик режимга қарши янада кучаяда ва уларнинг Фаластин армонларини рўёбга чиқариш йўлидаги имкониятлари ва қудрати янада ошади. Шу боис, бундан уч йил олдин Фаластин миллий ярашуви ва иттифоқи жараёнида уларнинг ҳамжиҳатлиги учун, Фаластин миллий вафоқ кабинетини ташкил этишлари муҳим аҳамият касб этди. Бироқ, миллий вафоқ кабинети фаолиятларининг жараёни доимо баланд пастликларга юзланди ва қарама-қаршиликларга учради. Ғарб давлатларининг аралашуви ва Сионистик режимнинг фитналари ҳамда ишларни барбод қилишга қаратилган ҳаракатлари шунингдек, Фатҳ ҳаракатининг монополист қарашларининг парчаланиши, Фаластин омма афкорининг миллий вафоқ кабинетидан кутаётган умидларини пучга чиқарди ва тўғри фаолият олиб боришларида тўсқинлик қилди. Дарҳақиқат, фаластинликларнинг бирлашиш жараёни Ғарб давлатларининг ва Сионистик режимнинг ғаламизликларига учраб келган.

     Шулардан келиб чиқиб, Фаластин миллий вафоқ давлатининг бош вазири Ромий Ҳамидуллоҳ шундай маълум қилдики, Фаластин юртини Қудс пойтахти билан, географик ва сиёсий жиҳатдан бирлаштириш учун ушбу юртнинг энг муҳим минтақаларидан ҳисобланмиш Иордан драёсининг ғарбий соҳили ва Ғазо секторисиз ташкил этиб бўлмайди. Шунингдек, Ромий Ҳамидуллоҳ Ғазо секторига ташриф буюришида ҳам шундай айтдики, ички ихтилофларга ва келишмовчиликларга барҳам бериш вақти келди. Негаки, ички ихтилофлар мавжуд бўлса, бундай вазиятдан фақат Исроил режими фойланади. Шунинг учун Фаластин халқи ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик йўлида ўзаро бирлашлари талаб этилади.     

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

      Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ

Январ 09, 2018 13:09 Asia/Tashkent
Шарҳ