Ироқнинг ўтган йилдаги ўзгаришларнинг энг муҳими сифатида бу мамлакат ҳудудларида ИШИД террорчи -такфирий гуруҳини бутунлай мағлуб бўлганини тилга олиш мумкин.

Ўтган йилни минтақада  ИШИД террорчи гуруҳи устидан қозонилган ғалабалар йили десак ҳам бўлади.

Сурия ҳудудларида ИШИД террорчи гуруҳини мағлуб бўлганлигини эълон этилишидан унча вақт ўтмай, Ироқ давлат масъуллари ҳам 2017  чи йилнинг охирларида бу мамлакатда  ИШИДга қаттиқ зарба берилгани ва уни бутунлай тор мор этилганлигии маълум қилишди.

Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий  бу мамлакатда ИШИД такфирий- террорчи  гуруҳини бутунлай тор мор этилганлигини эълон қилиши билан,  бу мамлакатни тақсимланишини олдини олиш ҳамда Ироқда ваҳдат, бирлик, мустақиллик ва яхлитликни сақлаш энг буюк ғалаба эканлигини таъкидлади.

Унга кўра ушбу масала яна бир бор   ИШИДни мағлуб бўлганидан кейин Ироқ давлат масъулларини  мамлакат душманларининг барча фитналари ва  ёвуз мақсадларидан огоҳ бўлганидан далолат бермоқда.

 Ироқ ҳудудларида ИШИД террорчи гуруҳини бутунлай мағлуб бўлгани терроризмга қарши курашда Ироқ давлати ва халқининг муваффақиятли  саъй-ҳаракатлари тарихининг зарварақларидан ҳисобланади.

 Бу мамлакатда халқ , давлат ва армиясининг биргаликдаги саъй- ҳаракатлари ва муштарак ҳамкорликлари   ИШИД террорчи гуруҳини кучсизланиши ва бутунлай йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлган.

 Айтиш керакки ИШИД такфирий  террорчи гуруҳи  2014 чи йилда  АҚШ ва унинг араб ва ғарбдаги иттифоқчилари хусусан Ол Сауд режими  ҳамкорликлари ва  ҳимоятлари билан Ироққа ҳужум қилиб бу мамлакатнинг кўп минтақалари  ва ҳудудларини ишғол этди.

ИШИД бу мамлакат ҳудудларида ваҳшиёна жиноятлар содир қилди.

Уша замондан бери Ироқ халқи, армияси ҳамда бу мамлакат кўнгилли кучлари ва халқнинг барча қатлами ёрдамида террорчи гуруҳларга қарши кураш бошланди.

Оқибат ҳам Ироқ армияси ва халқи биргаликда ушбу мамлакатни ИШИД такфирий-террорчи гуруҳидан тозалашга муваффақ  бўлишди.

Ироқда ИШИД такфирий террорчи гуруҳини йўқ қилингани ортидан бу террорчи гуруҳ ҳомийлари  жумладан АҚШ ҳам бу мамлакатда  мақсадларини  амалга оширмагани ва барча ёвуз ниятларини чипакка чиқарилганлигига шоҳид бўлиб янги фитна ва низолар яратишга уриниб келишмоқда.

Бу борада ИШИД террорчи гуруҳидан  қолган тарқоқ ҳолатдаги террорчилар қатл этиш , талон тарож қилиш ва бошқа жиноятлар содир этишга ҳаракат қилмоқда.

Бу заминда АҚШнинг "Нейшнл Интерест"  ахборот сайти  тарқатган хабарида , ИШИД террорчи гуруҳи Ироқ ва Сурияда мағлуб бўлганидан кейин яширин ҳужумлар ва жиноятлар , янги терактлар содир этиш хусусан киберҳужумга ўтганини маълум қилди.

Ҳар ҳолда ИШИД террорчи гуруҳи учун бошқа Ироқ ҳудудларида жой ва ўрин йўқ.

Ироқ халқи, диний пешволари , давлати, армияси ва кўнгилли кучлари хусусан Ҳашадушшаъбий гуруҳининг саъй-ҳаракталари билан бу мамлакат ҳудудларида ИШИД такфирий гуруҳи тор -мор этилди.

Ироқнинг Курдистон минтақасидаги айрим шубҳали сепаратистик ҳаракатлар  хусусан бу минтақада ўтказилган референдуми ҳам зўравон қудратларнинг янги фитна ва низо яратишга қилган навбатдаги саъй ҳаракатлари эди.

Ироқ Курдистони минтақаси раиси Масъуд Боризонийнинг референдум ўтказишга  қилган ҳаракатлари нафақат Ироқ констициясига зид эди, балки турли босқичларда Ироқ ҳудудларида қолишни истайдиган курд халқи истак- хоҳишларига ҳам зид эди. 

Ироқнинг Диёла, Салоҳиддин ва Найнаво вилоятларининг минглаб нафар аҳолиси норозилик намойишлар ўтказишлари билан Ироқнинг Курдистон минтақасида референдум ўтказилишига қарши эканлигини эълон этгандилар.

Ироқ парламентидаги Гурон ҳаракати намояндаси Маҳмуд Ризо Каркук аҳолисининг аксарияти референдумга зид бўлиб, бу референдумни мазкур минтақанинг жуда кам аҳолиси қўллаб- қувватлаши мумкин деб айтганди.

Ироқда яшайдиган курдлар икки маротаба яъни 1917 ва 2005 чи йилларда Ироқ ҳудудларида қолишни  ва бу мамлакатдаги ҳамжиҳатлик ва яхлитликни таъкидлашганди.

Халқаро нуқтаи назаридан ҳам бу рефрендум натижасиз қолди.

Ушбу масала ўзи Халқаро қонун-қоидалар ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари декларациясига зид эди. Шунингдек фақат хунрезликлар, уруш ва душманликдан  бошқа ҳеч нарсани вужудга келтирмасди.

Ироқ душманлари хусусан ИШИД террорчи гуруҳи ва бу мактабни тақсимлашга ҳаракат қилган зўравон қудратларга қарши Ироқ давлати ва халқнинг сиёсий ва ҳарбий муваффақиятлари  барча фитналарга қарши кураш йўлида бу мамлакат яшовчилари ва фуқароларига қўшимча куч -қудрат ато қилган.

Бу масала эса Ироқ давлатини турли муаммоларга ечим топиш ва ИШИДни мағлуб бўлганидан кеийн қолган айрим бўҳронларни бартарф қилишда кукчи етиши ва  ёрқин келажак ва истиқболларидан далолат бермоқда.

 

Январ 13, 2018 12:46 Asia/Tashkent
Шарҳ