Муҳтарам тингловчилар! Дастуримзнинг ушбу лаҳзаларида барчаларингизга сиҳҳат -саломатлик тилаган ҳолда, "Сурия ўтган йил давомида" унвон остидаги бугунги таҳлилий эшиттиришни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

 ИШИД террорчи гуруҳининг Сурия ҳудудларида мағлуб бўлгани бу мамлакатнинг ўтган йилдаги  энг муҳим ўзгаришларидан эди.

Сурияда ИШИД террорчи гуруҳининг энг сўнгги марраси ва маркази бўлган Букамол шаҳрини озод қилиниши билан ушбу террорчи такфирий гуруҳнинг мағлубияти бошланди.

ОАВда ҳам Сурия халқи ва давлатининг ушбу мувафаққиятлари ва ғалабалари кенг қамровли даражада ёритилди.

Экспертлар Букамол шаҳрини озод этилишини  Сурияда террорчи гуруҳларнинг қаттиқ мағлуб бўлганилиги деб баҳолашди.

 Ушбу мағлубиятлар шунингдек Арабистон режими томонидан қўллаб- қувватланаётган Сурия давлат мухолифлари сафида ва ичкарисида ҳам оралиқ ва ихтилофларни вуудга келтирди.

 Суриядаги бўҳронлар  сионистик режими манфаатига минтақа мувозанатини ўзгаритиш ва ҳал қилиш учун АҚШ, Ол Сауд режими ва уларнинг иттифоқчилари ҳимояти остидаги террорчи гуруҳларнинг кенг -қамровли ҳужумлари ва жиноятлари билан бошланди.

 Сурия ҳарбий кучлари  сўнгги ойлар ичида муқовимат кучларининг кумаги билан  террорчи гуруҳларга қаттиқ зарба беришди.

Шубҳасиз  минтақа халқининг қаҳрамонларча қарши кураши ва террористлар ҳужумлари қаршисида тура олиши  террорчилар хусусан ИШИД устидан Сурия ва Ироқда янги- янги ғалабаларга сабаб бўлди. Бу ғалабалар ҳам Ўрта Шарқ ўзгаришлари ва мувозанатини муқовимат кчлари манфаатига ҳал бўлишига замин яратди.

 Зўравон қудратларнинг барча ёвуз мақсади ҳам бу орада мағлубиятга учради.

 Ушбу воқеликлар ва ўзгаришлар  минтақани терроризм хавф -хатаридан нажот топиши ва тинчлик- осойишталикни қайтиши шунингдек АҚШга ўхшаган ўйинчиларни минтақадан чиқариб юборишига  олиб келгану холос.

Умуман олганда, Сурия армиясининг муҳим  ғалабалари терроризмга қарши кураш жараёнига, бу мамлакатнинг ёрқин келажак ва истиқболлари ҳамда бу мамлакатда қайта қуриш ишларини тезлаштиришга ижобий таъсирини ўтказган.

Сурия борасида бошқа муҳим масала бу мамлакатдаги бўҳронларга ечим топиш мақсадида ўтказилаётган сиёсий музокараларнинг  роли ҳисобланади.

Ўтган йили Қозоғистон пойтахти Остонада Сурия бўйча музокараларнинг  янги босқичлари шундай бир ҳолда ўтрказилганки, бу мавзу оммавий афкор ва халқаро ҳамжамият эътиборини ўзига тортмоқда. Сиёсий доиралар ва таҳлилчилар  ушбу музокараларнинг ижобий ва самарали эканлигини таъкидлашмоқда.

 Шундай бир шароитда,  сиёсий доиралар Остонада ўтказилган музокараларни Сурия бўҳронига ечим топиш ва бу мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш йўлида ижобий таъсири борлигини таъкидлашмоқда.

Остонада ўтказилган йиғилиш иштирокчилари  Сурия бўҳронига ечим топиш учун миллий бирлик қўмиталарини ташкил этиш борасида маслаҳатлашишмоқда.

Россия, Туркия ва Эрон Сурияда ўт очишни тўхтатиш зонаси юзасидан ўзаро бир битимга келди. Келишилган зонада ўт очишни тўхтатиш режимига 6 ой давомида риоя қилиниши лозим, бироқ бу муддат узайтирилиши мумкин.

Остонада Россия, Эрон ва Туркия иштирокида бўлиб ўтган, Сурия бўйича тинчлик музокараларининг олтинчи раундида қабул қилинган қўшма баёнотга кўра, ўт очишни тўхтатиш зонасига Дамашқ вилоятининг шимолий қисми, Идлиб, Хомс, Латакия, Алеппо, Хама вилоятлари кирганди.

Остона музокаралари қаршисида эса Женева музокаралари ҳам ўтказилганди ва  бу музокараларни Сурия ишларидаги БМТ намояндаси Стефан Ди Мистура бошқарарди.

 Женева музокаралари ҳам  Остона йиғилиши каби  8 босқичини ўтказган, аммо  ҳеч қандай мувафаққиятга эга бўлмаган.

Бошқа таъбир билан айтиш керакки,  Женева музокаралари  БМТ Хавфсизлик кенгаши ва хориж мамлакатлардаги  Сурия мухолифати ҳомийлари саҳнаси ва шоусига айланиб қолган.

Бу заминда  Женеванинг 8- чи музокаралари борасида  Сурия ташқи ишлар вазирининг муовини Файсал Ал Миқдод ҳам Арабистон бошчилигидаги коалиция ўзига қарам бўлган мухолифат гуруҳини ташкил этди ва Стефан Ди Мистура  сохта ва ёлғон бир гувоҳ ролини ўйнамоқда деб айтди.

Стефан Ди Мистура ҳамда Суриянинг хориж мамлакатларидаги мухолифатининг ғарб ва араб ҳомийлари  Дамашқ давлатини  Женева музокараларининг мувафаққиятсизликда айблашмоқда ва ҳолангки  Женевада 8 чи музокараларни бошланишидан олдин  Риёз томонидан ҳимоя этиладиган Сурия давлатининг мухолифати бу мамлакат халқининг хоҳиши ва иродасидан ташқари айрим  таклифларни ўртага қўйишди.

Ўтган йилнинг ноябрида  Риёзда Сурия давлатининг мухолифат кучлари вакииллари йиғилиш ўтказди. Бу йиғилишда чиқарилган баёнотда ҳам  мухолифат  гуруҳи  Сурия давлати президени Башор Асадни истеъфо беришини таъкидашди. Уларнинг ушбу позицияси ҳам  Женеванинг 8 чи музокараларини мувафаққиятсизликка учрашига сабаб бўлди.

 

Ёрлиқ

Январ 15, 2018 12:25 Asia/Tashkent
Шарҳ