• Сурияда қулаган Ан-26 самолёти
    Сурияда қулаган Ан-26 самолёти

Сурияда қулаган Ан-26 самолёти бортида Россия қуролли кучлари генерал-майори Владимир Еремеев бўлган.

Бу ҳақда РБК РФ Мудофаа вазирлигидаги манбаларга асосан хабар қилмоқда.

Кун.уз сайтига кўра,  самолёт қулашида ҳалок бўлганлар орасида генерал-майор ва 26 нафар зобит бўлган, деб хабар бермоқда ТАСС. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, самолёт бортида улардан ташқари, прапоршчиклар ва шартнома асосидаги хизмат ҳарбийлари бор эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияда бортида 32 киши бўлган Россия самолёти қулагани хабар юерилганди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти Хмеймим аэродромида Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллаган

март 07, 2018 13:05 Asia/Tashkent
Шарҳ