• 5 нафар ҳарбийлари ўлдирилди
    5 нафар ҳарбийлари ўлдирилди

Яман ҳарбий кучлари Арабистон жанубидаги Жийзон минтақасида 5 нафар арабистонлик ҳарбийларини йўқ қилдилар.

Спутник сайтининг бугунги хабарига кўра,  арабистонлик бу ҳарбийлар Ансоруллоҳ ҳаракати снайперлари томонидан Жийзон минтақасининг Ал-Ҳаскул базасида ўққа тутилиб ўлдирилган.

 Ямандаги Ансоррулоҳ ҳаракати артиллерияси  Арабистон жанубидаги Усайр минтақасида Яманнинг истеъфога чиқарилган собиқ президенти Абдрабаҳ Мансур Ҳодий ҳарбийлари ва арабистонлик ҳарбийлар марралари ва позицияларини нишонга олишди.

Шу ҳолда Яман армияси бу мамлакат шимоли ғарбидаги Ҳажжа вилояти Мидий саҳросида ўтказган амалиётларида  бир гуруҳ арабистонлик ёлланмларини ўлдиришди.

Арабистон режимини Яман халқига қарши ваҳшиёна ҳужумларини бошланганидан бери  ўн минглаб яманликлар қурбон бўлиб яна минглаб нафари жароҳатланиб, юз минглаб нафари қочқинликка юз тутишган.

 

Ёрлиқ

март 18, 2018 18:36 Asia/Tashkent
Шарҳ