• Арабистон қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумида 17 киши ҳаётдан кўз юмди
    Арабистон қирувчи самолётларининг Яманга қарата ҳужумида 17 киши ҳаётдан кўз юмди

Саудия тажовузкор қирувчи самолётлари Яманнинг Саъда вилоятидаги Розеҳ туманида Баний Сиёҳ минтақасини уч марта бомбардимон қилди.

Саудия қирувчи самолётларининг Яман шимолидаги Саъда вилоятига қарата амалга оширган ҳужумида 17 нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди. 

Ал-Олам тармоғи тарқатган хабарга кўра, Саудия арабистони тажовузкор қирувчи самолётлари Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда вилоятининг ал-Жарроҳий туманини 8 маротаба бомбардимон қилди. 

Шунингдек, Саудия тажовузкор қирувчи самолётлари Яманнинг Саъда вилоятидаги Розеҳ туманида Баний Сиёҳ минтақасини 3 марта бомбардимон қилди. Бошқа томондан эса, Яман халқ комитети ва армиясининг ҳаво мудофааси чоршанба куни Арабистон бошчилигидаги Саудия тажовузкор коалиция қирувчи самолётини Саъда вилоятида уриб туширди. 

Яман халқ комитети ва армияси Яманнинг ал-Золеъ вилоятидаги Марис минтақасида Саудия ёлланмаларининг позициясига қарата ҳужум қилди. Натижада эса, ёлланмаларга катта талафотлар етказилди. 

Саудия арабистони Бирлашган араб амирлиги, Америка, Британия, Франция давлатларининг ҳимояси билан 2015 йилнинг март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий тажовузларни олиб бормоқда ва ушбу юртни қуруқликдан, ҳаводан ҳамда сувдан туриб қамалга олган. 

Ёрлиқ

март 22, 2018 17:08 Asia/Tashkent
Шарҳ