• Фаластинлик шаҳидлар ва жароҳат олганлар сони ортиб бормоқда
    Фаластинлик шаҳидлар ва жароҳат олганлар сони ортиб бормоқда

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, фаластинликлар ва Сионист ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувларда камида 28 нафар фаластинлик шаҳид бўлди. Шаҳид бўлганларнинг икки нафари гўдак бўлган. 

Тўқнашувлар оқибатида жароҳатланганлар сони минг нафардан ошган. Дастлабки хабарларда намойишлар вақтида 10 киши шаҳид бўлгани айтилган эди. Шундан бери шаҳидлар сони ортиб бормоқда.

Фаластин оммавий ахборот восталари тарқатган хабарларга кўра, Сионистик режим ҳарбийлари Ғазо секторининг марказидаги Шарқул Брийждаги даволаниш марказларига ҳам ҳужум қилишган. 

АҚШнинг Тель-Авивдаги элчихонасини  Қудсга кўчиришидан норози бўлган фаластинликлар Ғазо секторида намойиш ўтказишмоқда, ушбу намойиш қуролли ўқнашувларга айланиб кетди. Исроиллик ҳарбийлар снайпер билан намойишчиларга қарата ўқ узишмоқда.

Қолаверса, 15 май куни фаластинликлар учун Накба кунидир, бу кунни «Ҳалокат куни» деб ҳам аташади. Бу кун 1948 йил 14 майида Исроилга асос солинишидан кейин келиб чиққан. 

АҚШнинг Телавивдаги элчихонаси бугун, 14 май куни Исроил ташкил топганининг 70 йиллиги кунида Қудсга кўчирилади.

АҚШ президенти Доналд Трампнинг 2017 йил олтинчи декабрдаги қароридан кейин ҳозирга қадар Сионист ҳарбийлари 100 дан ортиқ фаластинликларни ўққа тутиб шаҳид қилишди. 

Ёрлиқ

май 14, 2018 18:49 Asia/Tashkent
Шарҳ