• Сионистик режим армияси жангавор шай ҳолатга келганлигини эълон қилди
    Сионистик режим армияси жангавор шай ҳолатга келганлигини эълон қилди

Сионистик режим армияси 1967 йилдаги олти кунлик урушнинг 51 йиллиги арафасида фаластинликларнинг норозилик намойишларига қарши курашиш учун жангавор шай ҳолатга келганлигини эълон қилди. 

Ал-Олам агентлигининг Фаластин ал-Явмга таяниб хабар қилишича, Сионистик режим армияси Ғазо секторининг ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларидаги чегара ҳудудларида ўзининг ҳарбий кучларини саф тортиб қўйди. 

Бугун душанба куни ушбу режим полицияси фаластинлик намойишчиларни куч билан бостириш ва минтақадаги вазиятни ўрганиб чиқиш учун йиғилиш ўтказади. 

Қайтиш ҳаққи деб аталаётган кўча намойишларини ўтказиш бўйича масъул комитет Ғазо сектори аҳолисини эртага сешанба куни кенг миқёсли намойишлар ўтказишга чорлади. 

1967 йилнинг 5 июнидан 10 июн кунигача Исроил ва Миср, Сурия, Иордан ўртасида олти кунлик уруш бўлиб ўтган. Исроил режими Мисрга огоҳлантирувчи зарба бериб, қўшни мамлакатларга қарши Олти кунлик урушни бошлаган эди.

Олти кун давом этган ҳарбий ҳаракатларда Исроил Ғазо сектори, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили, Шарқий Қудс, Жавлон тепаликлари ва Синай ярим ороли устидан назоратни қўлга олади.  

Олти кунлик урушдан сўнг ярим миллионга яқин фаластинликлар ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлишади, чунки улар истиқомат қилиб келган минтақалар Исроил назорат остига ўтади.

июн 04, 2018 19:16 Asia/Tashkent
Шарҳ