• Башар Асад: Эрон ва Сурия алоқалари стратегик аҳамият касб этади
    Башар Асад: Эрон ва Сурия алоқалари стратегик аҳамият касб этади

Эрон ва Суриянинг стратегик алоқалари жануб ва шимол масалалари таъсирида эмас. Сурия ва Эрон ислом жумҳуриятининг алоқаларини стратегик аҳамият касб этади

Сурия президенти Башар Асад ал-Олам тармоғи билан ўтказган махсус суҳбатида Сурия ва Эрон ислом жумҳуриятининг алоқаларини стратегик деб атади. 

Башар Асад  чоршанба куни ал-Олам телеканалида эфирга узатилган ушбу суҳбатида Саудия арабистони томонидан Теҳрон ва Дамашқ алоқаларини узиш учун тақдим этган таклифи ҳақида маълум қилиб шундай айтдики, Эрон ва Суриянинг стратегик алоқалари жануб ва шимол масалалари таъсирида эмас.

Ушбу муносабатлар барча томонлама бўлиб, минтақанинг ҳозирги вазияти ва келажаги билан бевосита боғлиқдир ҳамда халқаро бозор нархлари таъсирига тушмайди. 

Башар Асад, эронлик маслаҳатчиларни Сурияда иштирок этиш учун даъват этилгани ҳақида ҳам тўхталиб шундай айтдики, Сурия давлати бошидан эронлик ва россияликларнинг Сурияда иштирок этишларини сўраган.

Негаки, Сурия ушбу мамлакатларнинг ёрдамларига иҳтиёж сезган эди. Шундан сўнг, Эрон Сурия давлатининг сўровига ижобий жавоб берди.

Сурия президентининг таъкидлашича, Эрон Сурия халқини ҳимоя қилиб урушди ва ушбу йўлда қон тўкди. Лекин, маслаҳатлашув дегани Эроннинг Сурияда ҳарбий базаси бор деган маънони англатмайди.   

июн 14, 2018 17:47 Asia/Tashkent
Шарҳ