Хабар манбалар сионистик режимининг охирги ҳафталарда ва “аср муомаласи” остонасидаги фаластинликларга қарши орттаётган зӯравонликлари ортгани ҳақида хабар берган.

Сионистик режимининг “Аср муомаласи”-си остонасидаги ортаётган зӯравонликлари

Хабар манбалар сионистик режимининг охирги ҳафталарда ва “аср муомаласи” остонасидаги фаластинликларга қарши орттаётган зӯравонликлари ортгани ҳақида хабар берган.

 Сионистик режими охирги ойларда Ғазза секторига янги ҳаво ҳужумларини режалаштирган. Сионистик режимининг тобора ортаётган зӯравонликлари Америка тарафдорлиги билан анжом бӯлиб, аср муомаласини эълон қилиш мақсадида амалга ошаётир. Шу муносабатда сионистик режимининг “Исроил алявм” газетаси хабарига кӯра, Вашингтон аср муомаласи номанган лоиҳасини амалга ошириш мақсадида ишғолий Фаластиндан ӯз сафирини қайта чақириб олди. Бу сионистик газетаси хабарига кӯра, “аср муомаласи” тайёр бӯлиши яқинлашган бӯлиб, охирги марҳалада қарор топган ва яқинда эълон қилинади.  Мазкур лоиҳа бир америкалик ҳайат назари остида бӯлиб, уларнинг бошлиғида Америка Ӯрта Осиёдаги тинчлик элчиси Жейсон Гринблот, ишғолий Фаластиндаги Америка элчиси Дэвид Фрейдман ва Америка президенти Доналд Трамп бош маслаҳатчиси ва куёви туради. Американинг ишғолий Фаластиндаги элчиси Дэвид Фредман бундан аввал таҳдид оҳангида аср муомаласи тайёр ва агар фаласинликлар Америка ва сионистик режими билан музокара қилишмаса, уларни аянчли оқибатлар кутишини эълон қилган эди.  Бу таҳдидлардан сӯнг сионистик режимининг фаластинликларга қарши зӯравонликлари янада ортиб борди. Аср муомаласи номланган лоиҳа аслида бир тараф, яъни сионистик режими манфаатларини таъминлайдиган бир проект бӯлиб,  унда фаластинликлар манфаати инобатга олинмаган.

Ғазза сектори халқининг юзмаюз бўлган мусибатлари ва қийинчиликларини турли жиҳатлардан баён этиш мумкин. Сионистик режим томонидан юклатилган урушлар оқибатида Ғазза секторида яшовчи фуқароларнинг тан жароҳат олишлари ва шаҳид бўлишлари бу урушларнинг  оғир таъсирларининг жумласидандир.

Агар аср муомаласи проекти амалга ошса, фаластинликлар энг асосий  Қудсни қӯлдан беришади. Фаластинлик овораларнинг ӯз ӯлкаларига қайтиб келишлари эса йӯққа чиқади.

Фаластин Озодлик ташкилоти Ижроия Кӯмитаси котиби бу борада деди: фаластинлик раҳбарлар аср муомаласи лоиҳасига қарши эътироз билдиришган бӯлиб, унинг жузъиётларининг ифшо бӯлишини кутишмайди.

Бу ташкилот котиби Соиб Арийқот шунингдек деди: Америка ӯзининг элчихонасини Тел Авивдан Қудсга кӯчириши фаластинликларни ӯз ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум этишлари учундир. Арийқот шунингдек деди: аср муомаласи лиҳасининг амалий қилишдан мақсад сионистик режимининг ирқий камситишлари сиёсатларига қонуний жилва бериш ва бу заминада сионистик режимининг бу минтақада Америка лоиҳалари бӯйича шаҳар қурилишларини амалга ошириш учун йӯлга қӯйилган.

 

 

 

Доналд Трамп президент бӯлиб сайланганидан сӯнг фаластинликлар аҳволини кӯриб чиқадиган бӯлсак, сионистик режимининг фаластинликларга қарши босимлар ва ҳужумлари Американинг ғаразли барномалари асосида ижро бӯлишини пайқаш қийин эмас.

 

 

 

 

 

 

июн 19, 2018 14:25 Asia/Tashkent
Шарҳ