• Яманда Саудия ва АҚШга қарши норозилик намойиши ўтказилди
    Яманда Саудия ва АҚШга қарши норозилик намойиши ўтказилди

Ал-Ҳадий шаҳрининг минглаб аҳолиси жума куни Саудия Америка коалициясининг ал-Ҳадийда шаҳрига қарата амалга ошираётган тажовузкор ҳаракатларига қарши норозилик намойишлари ўтказиб эътироз билдиришди

Яманнинг ал-Ҳадий шаҳрининг минглаб аҳолиси жума куни Саудия Америка коалициясининг ал-Ҳадийда шаҳрига қарата амалга ошираётган тажовузкор ҳаракатларига қарши норозилик намойишлари ўтказиб эътироз билдириб, БМТнинг Саудия арабистони ва иттифоқчиларининг жиноятларига нисбатан сукут сақлаб туришини кескин қоралашди.

Яман ал-Мусайра ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, Яман халқи ушбу норозилик намойишларида Америка ва Саудия тажовузкор коалициясининг ушбу шаҳарга қарши олиб бораётган  жиноятларини қоралаб шиорлар билан чиқишди ва уларнинг тажовузкор ҳаракатларини қоралашди ҳамда ал-Ҳадийдага қарши тажовузкор ҳаракатларни олиб бораётганларнинг жиноятларига қарши курашиш ва бирлашиш зарурлигини таъкидлашди. 

Шунингдек, ушбу намойишда иштирок этувчилар ўз баёнотларида АҚШ, Арабистон ва Бирлашган араб амирлигини Яманни қамалга олиш оқибатида келиб чиққан талафотлар ва жиноятлар учун масъул деб аташди. 

Ал-Ҳадийда шаҳрида ўтказилган намойишларда қатнашувчилар Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан ушбу шаҳар аҳолисини ҳимоя қилиш ва масъулиятни қабул қилишни талаб қилишди.   

Ёрлиқ

июн 23, 2018 18:39 Asia/Tashkent
Шарҳ