ҲАМОС ҳаракатининг сиёсий идораси аъзоси Маҳмуд Заҳор Фаластин халқи адабиётида "Аср муоамаласи" номли мавзу мавжуд эмаслигини таъкидлади

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам  радиотингловчилар!

"Таҳлилий эшиттириш" нинг ушбу сонида "Фаластинликлар АҚШнинг "Аср  муомаласи" номланган лойиҳасини нобуд қилишни таъкидлашди" мавзуидаги суҳбат билан мен Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қилинг.

ҲАМОС ҳаракатининг  сиёсий  идораси аъзоси  Маҳмуд Заҳор Фаластин халқи  адабиётида "Аср муоамаласи" номли мавзу мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Унга кўра, Фаластин масаласи ҳеж вақт бўлишга тааллуқли эмас.

Американинг "Аср муомаласи" номланган лойиҳаси асосида Қуддус сионистик режимга берилади ва Фаластин қочқинлари ўз ватанларига қайтиш ҳақига эга эмаслар ҳамда Фаластин халқи Ғарбий қирғоқ ва Ғазо секторида кичик масоҳатга эга ерларга молик бўлишлари мумкин. Ушбу муомалада фаластинликларнинг ҳақ-ҳуқуқларини заифлаштирувчи хатарли шартлар мавжуд.

Фаластинликларнинг мустақил давлат ташкил этиш ҳақи ушбу муомала орқали орадан кетиши мумкин. Ҳолбуки, бу борада БМТнинг резолюцияси ҳам қабул қилинган." Аср муомаласи" лойиҳасига биноан Фаластин аталмиш давлат тарқоқ  ва алоҳида бўлган минтақаларда ташкил этилади.

Шак-шубҳасиз, Трампнинг ушбу лойиҳасида фаластинликлар ватани ўрнида бошқа маконни танлаш ҳамда уларни Қуддус ва сувдан сероб бўлган Ғарбий қирғоқдан чиқариш  ва Мисрнинг суви кам бўлган биёбонли  Синога кўчириш   назарда тутилган.

Бунга илова, "Аср муоамаласи" лойиҳасида Ғарбий қирғоқни Ғазо секторидан комил тарзда ажратиш кўзда тутилган.Шу тартибда 712 квадрат километрдан иборат ер Сино саҳросида Ғазо сектори учун ажратилади ҳамда мазкур минтақада бир неча миллиард долларга тенг бўлган бешта лойиҳа ҳам ижрога қўйилади. Буларнинг ивазига Мисрга ишғол этилган Фаластин ерларида нефтдан бой бўлган минтақадан ер берилади.

Айрим сиёсий таҳлилчилар Америка томонидан таклиф этилган ушбу лойиҳадан мақсад Фаластин муаммоларига чек қўйиш ҳамда араб мамлакатлари ва Исроил ўртасида ихтилофларни ҳал этиш эканлигини баён этишади.

Бошқа таҳлилчиларга кўра, Трамп ушбу лойиҳаси билан Нилдан Фаротгача яҳудий давлатини қуриш ҳамда Исроилга қарши курашиш ўрнига  Эрондан қўрқитиш ҳаракатини минтақада ўзгартиришни мақсад қилган.

Араб оламининг таҳлилчиси ва ёзувчи  Исом Нуъмон бу борада интернет нашрларининг бирида  шундай ёзган эди:"Аср муомаласи" лойиҳаси бошланган, Суриядан ўтади ва  ниҳоят минтақада халқнинг муқоваматини нишонга олади."

Трамп лойиҳаси зилзила каби минтақанинг субот ва хавфсизлигини ларзага келтиради. Бу каби лойҳалар шундай бир ҳолда амалга ошириш учун тайёрланмоқдаки, Ғазо секторида  фаластинликлар томонидан "Қайтиш" номини олган кенг кўламли оммавий намойишлар бошланган. Фаластин халқи бу  ва бошқа лойиҳаларга қарши туришни давом эттиришмоқда.

"Аср муомаласи" каби лойиҳалар орқали Трамп  фаластинликларнинг айрим оқимларини назарга олмаслиги ва ёки баъзи араб шайхларини миллионлаб доллар харж этишларга мажбур қилиши мумкин. Бироқ ўнлаб йиллар давомида уйларидан маҳрум этилган фаластинликларни бу муомалага рози қилолмайди. Зеро ушбу халқ уч авлод оворагарчилигини кўрган бўлсада, Фаластини ғоялари ва фаластинликларнинг ҳақларини ҳимоя этиш учун турли фитналарга қарамай курашни давом эттиришмоқда.

    Азиз тингловчилар, “Таҳлилий эшиттириш”нинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

июл 09, 2018 12:54 Asia/Tashkent
Шарҳ