• Сионистик режим қирувчи самолёти Суриянинг Т 4 ҳарбий базасига ҳужум қилди
    Сионистик режим қирувчи самолёти Суриянинг Т 4 ҳарбий базасига ҳужум қилди

Исроил қирувчи саммолётининг муваффақиятсиз ҳужуми ортидан, олтита ракетани ҳарбий базанинг атрофига отган. Отилган ракеталар фақат моддий зарар етказган холос. 

Суриянинг ал-Ахбория тармоғи Сионистик режим армиясининг қирувчи самолётининг Суриянинг Ҳўмс вилоятидаги Я Тиёс ҳарбий базасига ҳужум қилганлиги ҳақида хабар берди. 

Ирна агентлигининг бугун душанба кунидаги хабарига кўра, ал-Ахбория каналининг маълум қилишича, Сурия армиясининг ҳавога қарши системаси ушбу ҳужумга қаршилик кўрсатган. 

Ушбу ҳисоботга биноан, Исроил қирувчи саммолётининг муваффақиятсиз ҳужуми ортидан, олтита ракетани ҳарбий базанинг атрофига отган. Отилган ракеталар фақат моддий зарар етказган холос. 

Шунингдек, Сурия мудофаа вазирлигининг бир ҳарбий огоҳ манбасининг айтишича, Сионистик режим армиясининг Сурия армиясига қарашли ҳарбий аэропортга қарши олиб борган ҳужумида, тажовузкор душманнинг бир нечта ракетаси уриб туширилган ва битта қирувчи самолёт ҳам ҳавога қарши мудофаа тизими томонидан нишонга олинган.  

Ёрлиқ

июл 09, 2018 18:29 Asia/Tashkent
Шарҳ