• Сионист ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига ҳужум қилди
    Сионист ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига ҳужум қилди

Сионистик режим ҳарбийлари бугун чоршанба куни эрталаб Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги турли минтақаларга қарата амалга оширган ҳужумида 16 нафар фаластинликни қамоққа олди. 

Фаластин ахборот маркази тарқатган хабарига кўра, сионист ҳарбийлари ғарбий соҳил бўйидаги минтақаларга ҳужум қилганидан сўнг, фаластинликларни куч билан бостириш ҳаракатларини бошлашди.

Икки томон ўртасидаги тўқнашувлар шиддатли тус олиши ортидан бир фаластинлик ўспирин сионист ҳарбийлари отишмасида оғир тан жароҳати олди.  

Бундан ташқари Сионистик режим ҳарбийлари Ғазо сектори жанубидаги шарқий Ҳазоъэдаги лагер яқинида яна етти нафар фаластинликни ярадор қилишди. 

Фаластин ёшларининг  мақсадлари, Сионистик режимнинг Ғазо дарёсининг қамалини барҳам беришдир. 

Фаластин исломий муқовамат ҳаракати Ҳамаснинг парламент сайловларидаги ғалабасидан сўнг, Сионистик режим 2006 йилда Ғазо секторини қамал қилиб қўршовга олди.  

июл 11, 2018 18:06 Asia/Tashkent
Шарҳ