• Сионистик режимнинг ҳаво ҳужуми Сурия томонидан бартараф этилди
    Сионистик режимнинг ҳаво ҳужуми Сурия томонидан бартараф этилди

Сионистик режим қирувчи самолётлари Қанитрадаги Ҳазар ва Тел Кром Жабо шаҳарларининг атрофидаги Сурия армиясининг позициясига қарата бир нечта ракета отган эди

Сурия армиясининг ҳаво мудофааси Сионистик режим томонидан Суриянинг жанубий ғарбидаги Қанитра вилоятининг Қурс ан-Нағл минтақасига қарата амалга оширган ракета ҳужумини қайтарди. 

Россия сегодния ахборот тармоғи тарқатган хабарга кўра, Сионистик режим қирувчи самолётлари Қанитрадаги Ҳазар ва Тел Кром Жабо шаҳарларининг атрофидаги Сурия армиясининг позициясига қарата бир нечта ракета отган эди. 

Лекин Сурия армиясининг ҳаво мудофааси томонидан Сионист ҳарбийларининг ушбу ҳаво ҳужуми бартараф этилди. 

Шу билан бирга, Сионистик режим оммавий ахборот воситалари чоршанба куни ишғол этилган Жавлон тепаликларида тревога сигнали берилгани ва ишғол этилган минтақаларнинг шимолида жойлашган Сафед минтақасидан Патриот ракетасининг отилгани ҳақида хабар беришди. 

июл 12, 2018 17:52 Asia/Tashkent
Шарҳ