• Сурия ташқи ишлар вазирлиги Америка коалицияси устидан БМТга мактуб йўллади
    Сурия ташқи ишлар вазирлиги Америка коалицияси устидан БМТга мактуб йўллади

Америка коалициясининг қирувчи самолётлари жума куни Суриянинг Дейрзур вилоятининг шарқий минтақасининг теварак атрофида жойлашган Букамол шаҳрининг атрофидаги ал-Боғуз Фавқоний ва ас-Савса минтақасидаги ноҳарбийлар яшайдиган аҳоли турар жойларига қарата ҳаво ҳужумини амалга ошириб бомбардимон қилди.

Сурия ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котибига ва БМТ хавфсизлик кенгаши раисига йўллаган номасида Америка бошчилигидаги коалициянинг Букамол шаҳрининг атрофидаги жиноятларини ўрганиб чиқишни талаб қилди. 

Америка коалициясининг қирувчи самолётлари жума куни Суриянинг Дейрзур вилоятининг шарқий минтақасининг теварак атрофида жойлашган Букамол шаҳрининг атрофидаги ал-Боғуз Фавқоний ва ас-Савса минтақасидаги ноҳарбийлар яшайдиган аҳоли турар жойларига қарата ҳаво ҳужумини амалга ошириб бомбардимон қилди.

Натижада эса, 53 нафар ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакили ҳаётдан кўз юмди ва ўнлаб инсонлар оғир тан жароҳати олди. 

Сурия ташқи ишлар вазирлиги БМТ бош котиби ва хавфсизлик кенгаши раисига йўллаган номасида Америка бошчилигидаги коалицияси ўзининг ушбу разил тажовузини оқлай олмаслигини таъкидлаб шундай маълум қилганки, ушбу бомбардимон қилиш амалиёти Букамол атрофидаги минтақа аҳолисига босим ўтказиш бўлган. 

Америка ташқи ишлар вазирлиги 2018 йилнинг январ ойида Вашингтоннинг Сурия Шимолий шарқида 30 минг нафар Курд армиясини ташкил этиш учун режаси борлиги ҳақида хабар берган эди.  

июл 14, 2018 18:29 Asia/Tashkent
Шарҳ