• Ғазо секторининг шарқига Сионистик режимнинг ҳужуми

Оташкесим эълон қилинганига қарамай, якшанба тонгида Сионистик режимнинг ҳарбий самолётлари Ғазо шарқида жойлашган Фаластин муқовамат базасини бомбардимон қилишди.

ИСНА тарқатган хабарларга кўра, халқаро ва минтақа сатҳида бўлган воситачиликлар  орқали муқовамат кучлари ва Сионистик режим ўртасида ўқ отишни тўхтатиш келишувига эришилган эди.Ушбу келишувдан бир неча соат ўтгач, унга  Сионистик режим риоя қилмади.

Сионистик режим армияси қўшма штаби раиси  Годи  Азанкот ва ушбу режимнинг бош вазири Бенямин Нетаняҳу Исроил ҳарбийларининг йиғилишида Ғазо секторига қарши ҳужумларни ошириш фармонини беришди.

Сионистик режимнинг ҳарбий самолётлари шанба бомдодида Ғазо секторида  назарда тутган объектларини 80 маротаба  ва ундан ортиқ бомбардимон қилишди.

Мазкур ҳужумлар натижасида Алкатиба минтақасидаги умумий кутубхонанинг биноси ва  унга яқин бўлган  паркка зарар етказилган ҳамда икки бола шаҳодатга етиб,15 нафар фаластинлик тан жароҳати олган.

Ёрлиқ

июл 15, 2018 16:15 Asia/Tashkent
Шарҳ