• Ҳаж ибодатини сиёсийлаштиргани учун Саудия Арабистони устидан халқаро ташкилотларга шикоят қилинди

Икки муқаддас ҳарамни бошқаришни назорат қилиш халқаро ҳайъати БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгаши ва Европарламент Инсон ҳуқуқлари Қӯмитасининг дин ва сӯз эркинлиги комиссиясига ҳаж ибодатини сиёсийлаштиргани ҳамда диний эркинликларга чеклов жорий қилганлиги учун Саудия Арабистони устидан шикоят қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Икки муқаддас ҳарамни бошқаришни назорат қилиш халқаро ҳайъати ӯзининг шикоят аризаларида Саудия Арабистони томонидан ҳаж амалини бажарувчиларнинг диний ҳуқуқлари паймол этилаётганидан хавотир билдириб, ёзади: Риёз барча расмий босқичлардан ӯтиб, қонуний йӯл билан Саудия Арабистонига етиб келган умра зиёратчиларини  ортга қайтариш ишини давом эттирмоқда. Бу мамлакат ӯзининг сиёсий қарашларига мос келмайдиган юртлардан келган жуда кӯп мусулмонларнинг  умра ибодатини бажаришларига тӯсқинлик қиляпти.

Икки муқаддас ҳарамни бошқаришни назорат қилиш халқаро ҳайъати Қатардан ташриф буюрган умра зиёратчиларига қӯйилган ортиқча талабларни Саудиянинг сиёсий ӯзбошимчалиги, деб атади. Бу ҳайъат Саъудия Арабистони икки йил давомида Қатарлик зиёратчиларни сарсон-саргардон этганлиги учун уларга товон пули тӯлаши лозимлигини талаб қилди.

Эслатиб ӯтамиз: Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазорати жорий йилнинг июн ойида Қатарлик умра зиёратчиларига жорий қилинадиган қӯшимча шарт-шароитларни эълон қилганди. Унга кӯра фақат Қатар мамлакатининг ташқарисидан ҳаво йӯли билан Жиддага учиб келган қатарликларга умра ибодатини бажариш ижозати берилади. 

июл 17, 2018 18:25 Asia/Tashkent
Шарҳ