• яманлик болалар
    яманлик болалар

Тажовузкор Ол Сауд режими бошчилигидаги коалиция Яманнинг Саъда вилоятида яманлик болалар минган автобусни нишонга олганини эътироф этди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча Ол Сауд тажовузкор режими бошчилигидаги коалицияга қарашли Ямандаги ҳодисаларни баҳолаш гуруҳининг оммавий ахборот воситаларига оид наттоғи Мансур Аҳмад Алмансур  Саъда вилоятида яманлик болалар минган автобусни нишонга олингани хатолик эди деб айтди.

9 август куни Ол Сауд режими коалицияси қирувчи самолётлари  Саъда вилоятидаги Зийҳон шаҳрида яманлик болалар минган автобусни нишонга олишди ва бу жиноят оқибатида 55 нафар болалар қурбон бўлиб 77 нафари жароҳатланди.

Аксарият Халқаро  ташкилотлар ва инсон ҳуқуқлари муассасалари ушбу жиноятни кескин қоралашди.

Инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти 16 август куни  Ол Сауд режими АҚШ ва Британияда ишлаб чиқарилган қуроллар билан Зийҳон минтақасида яманлик болаларни қону тўпроққа белантирганди деб эълон қилди.

 Ол Сауд ва унинг иттифоқчилари ҳужумларида бугунги кунгача 14 мингдан ортиқ яманликлар қурбон бўлиб,  ўн минглаб жароҳат олган ва миллионлаб яманликлар ҳам қочқинликка юз тутганлар.

 

Ёрлиқ

сентябр 02, 2018 18:27 Asia/Tashkent
Шарҳ