Яман армияси ва халқ кўнгилли кучлари Саудия Арабистони ва БААнинг иқтисодий йўналишини ракета билан нишонга олдилар.

Яманга қарши Ол Сауд ва уни иттифоқчилари урушидан 3 ярим йил ўтиб бормоқда.

Ол Сауд режими Яманга қарши уруш яқин кунларда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ғалабаси ва фойдаси билан якунлайди деб ўйлаганди, аммо Яман армияси, муқовимат кучлари ҳамда бўҳронларни сиёсий йўллар биланг ал жтиш жаарёнига Ол Сауд режимининг  халақит етказиши  бу урушни янада кенгайиши ва давом этишига сабаб бўлди.

Вақт ўтиши билан  ракета потенсиали ва қудратига эриша олган Яман армияси ва халқ қўмиталари  Ол Сауд режими ва Бирлашган Араб амирликларининг  иқтисодий йўлларига зарба беришни иш дастурида жой бера бошлади.

Бу орада куни кеча Яман армияси ва кўнгилли кучлари  Саудия Арабистонининг Жийзон вилоятидаги Арамко таъсисотларини ракета билан нишонга олди.

Ўтган ҳафта Яман армияси ва кўнгилли кучлари  ҳам  БААдаги Дубай шаҳри  аэропортини ракета билан нишонга олганди.

 Ол Сауд ва БАА иқтисодий йўналишларини нишонга олиш урушни давом эттириш иқтисодий харажатларини камайтиришидан ташқари Саудия Арабистони ва БАА иқтисодий даромадларини камайиши ва хавфсизлик хавотирланишларини янада кучайтирмоқда.

Экспертлар қарашидан энг оптимистик ҳолатида ҳам   Ол Сауд режими Яманга қарши уруши жараёнида кунида 200 миллион доллар сарфламоқда. Бу рақам йилида 72 миллиард доллар ва ўтган уч йил мобайнида 216 миллиард долларга етган.

Шу ҳолда  экспертлар қарашидан Дубай шаҳри иқтисод системаси ҳам  ўта нозик ҳамда туризм, меҳмонхоналар, бинолар қуриш , мол- мулк ҳамда  халқаро моилявий марказларини жойлашишига асослангандир. Бундай иқтисод системаси хавфсизлик масаласи билан чамбарчасб боғлиқдир.

Яман армияси ва халқ кўнгилли кучларининг ҳужумлари огоҳлик ва ҳушёрлик билан амалга оширилаётган стратегик уруш ҳисобланади.

Дубай шаҳри аэропортига қарши ракета ҳужумлари  барчадан кўпроқ иқтисодий моҳиятига эга бўлган бу шаҳардан сармояларини кетишига сабаб бўлиб БААга жиддий зарарлар келтириши мумкин.

Бугунгача бир неча маротаба такрорланган Арабистондаги  Арамко таъсисотларига қарши уюштирган кечанги ҳужумлар  Ол Сауд режимига ҳам бундай мурожаатларни етказди.

Бу хусусда Яман армияси наттоғи генерал Азиз Рошид  дедики Дубай халқаро аэропортига қарши ҳужумлар  Саудия Арабистонидаги Арамко нефт ширкатига қарши ҳужумдан кейин огоҳлантирувчи бошқа бир амалиёт эди.

Арамко  Арабистон режимининг иқтисодий юрагидир ва бугунги кунда  Яман армияси ва Ансоруллоҳ ҳаракати бу минтақани енгиллик билан нишонга олишини имкони бор.

Ҳақиқат шудирки,  сармоя киритиш ва иқтисодий ривожланиш барчадан аввал  хавфсизликка эҳтиёж сезади.

Хавфсиздик бўлмананида  хорижий сармоялар ҳам бу мамлакатга киритилмайди. Саудия Арабистони ва БАА  ташқи инвестицияга жуда ҳам қарам бўлиб қолганлар.

Эндиликда Яман армиясининг   янги стратегик уруши ва амалиётлари билан Риёз ва Абудаби давлатлари Яманга қарши урушни давом эттириш ва бу урушни ўз иқтисод системасига катта зарар келтиришидан хавотирга тушганлар.

Ёрлиқ

сентябр 05, 2018 12:11 Asia/Tashkent
Шарҳ