• Яман Ансоруллоҳ матбуот котиби: БМТ ўз ваъдаларига амал қилмади
    Яман Ансоруллоҳ матбуот котиби: БМТ ўз ваъдаларига амал қилмади

Яман Ансоруллоҳ ҳаракати матбуот котиби Муҳаммад Абдуссаломнинг айтишича, мамлакатдан ташқарида бўлган яманлик ярадорлар, талабалар ва беморларнинг Яманга қайтиши Яман бўҳронининг ҳозирги муҳим ва долзарб масаласи ҳисобланади

Яман Ансоруллоҳ матбуот котибига кўра, Бирлашган миллатлар ташкилоти яманлик ярадорларнинг ва қочқинларнинг қайтишини енгиллаштириш бўйича берган ваъдаларининг биронтасини амалга оширмади. 

Ал-Мусайра ахборот тармоғи тарқатган хабарга кўра, Яман Ансоруллоҳ ҳаракати матбуот котиби Муҳаммад Абдуссаломнинг айтишича, мамлакатдан ташқарида бўлган яманлик ярадорлар, талабалар ва беморларнинг Яманга қайтиши Яман бўҳронининг ҳозирги муҳим ва долзарб масаласи ҳисобланади. 

Шунингдек, Яман Ансоруллоҳ ҳаракатининг сиёсий кенгаш аъзосининг маълум қилишича, яманлик кўдакларнинг ҳаққида хусусан Яман шимолидаги Саъда вилоятининг Заҳён минтақасидаги аҳолининг ҳаққида Саудия арабистонининг узр сўраши, тимсоҳнинг кўз ёш тўкиши каби бўлади. 

Арабистон қирувчи самолётлари 9 август пайшанба куни Саъда вилоятининг Заҳён шаҳрида яманлик ёш болаларни ўз ичига олиб ҳаракатланаётган автобусни нишонга олди. Ушбу ҳужум натижасида 55 нафар ёш бола ҳаётдан кўз юмди ва яна 77 нафари оғир тан жароҳати олди. 

Ёрлиқ

сентябр 05, 2018 17:45 Asia/Tashkent
Шарҳ