• Сурияда янги кимиёвий қурол ҳужумини амалга ошириш
    Сурияда янги кимиёвий қурол ҳужумини амалга ошириш

Россия Мудофаа вазирлиги террорчилик гуруҳларни Сурияда навбатдаги сохта кимиёвий қурол ҳужумини ташкил этиш пайида бўлгани ҳақида хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги наттоғи Игорь Конашенков  дедики яқинда террорчи гуруҳлар Сурия шимоли ғарбидаги Идлиб минтақасида тўпланишиб, бу йиғилишда  заҳарли кимиёвий моддалардан фойдаланиш орқали  кимиёвий қурол ҳужумини саҳналаштириш сенарияларини ташкил қилишни режалаштирган.

Эрон, Россия ва Туркия президентлари ҳам ўтган жума куни ўтказган учрашувида  Сурияда террорчи гуруҳлар томонидан кимиёвий қурол ҳужумини саҳналаштирилиши ва бу фитналарнинг оғир оқибатлари тўғрисида огоҳлантиришганди.

Россия давлати икки ҳафтадан бери  ТИВ- и ва Мудофаа вазирлиги орқали баёнотлар тарқатиб,  террорчи гуруҳларни Суриянинг Идлиб минтақсида кимиёвий қурол ҳужумини саҳналаштиришни кўзда тутганлиги  ҳақида хабар қилган.

Шу билан бирга АҚШ давлати ҳам  террорчиларнинг ушбу дастурларини қўллаб- қувватлаб, жаҳон афкор оммасини чалғитиш учун  Сурия давлатини Идлибга қарши кимиёвий қурол ҳужумини уюштиришда айбламоқда.

 

сентябр 09, 2018 19:16 Asia/Tashkent
Шарҳ