• АҚШ самолётлари Суриянинг Дейр Зур минтақасига фосфорли зарбалар берди
    АҚШ самолётлари Суриянинг Дейр Зур минтақасига фосфорли зарбалар берди

8 сентябрь куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита F-15 русумли ҳарбий самолётлари Суриянинг Дейр-Зур вилояти ҳудудидаги ўқ-дори омборларига фосфорли ҳужум амалга оширди.

Бу ҳақда Сурия Араб республикасидаги Сурияда томонларни бирлаштириш маркази бошлиғи генерал-лейтенант Владимир Савченко маълумот берди.

Зарбалар Ҳужин аҳоли пунктига томон йўлланган. Ҳужум оқибатида йирик ёнғин келиб чиққан. Шунингдек тинч аҳоли вакиллари орасида ҳам қурбонлар сони кўпайган. 

Савченко оқ фосфорли қуролни ишлатиш 1949 йилда Женева конвенцияси протоколи бўйича тақиқлаб қўйилганини эслатиб ўтган.

Маълумот учун, фосфорли бомбалар оммавий қирғин қуроли ҳисобланади. Бундан аввалроқ Пентагон Сурия жануби-шарқидаги Танфга қўшимча контингент йўллагани хабар қилинган эди.

Сурия давлати Бирлашган миллатлар ташкилоти котибига ва БМТ Хавфсизлик кенгаши раисига Америка бошчилигидаги коалициянинг Суриядаги жиноятларини тўхтатишларини сўраб кўп маротаба мактуб йўллаган.  

Ёрлиқ

сентябр 10, 2018 17:10 Asia/Tashkent
Шарҳ