• Суриянинг Лозқия минтақаси
    Суриянинг Лозқия минтақаси

Кеча Сурия ОАВ-и бу мамлакат шимоли-и ғарбидаги Лозиқия минтақасига учирилган ракеталарни уриб туширилганлиги ҳақида хабар қилди.

Суриянинг расмий ахборот агентлиги -СОНОга кўра, бу мамлакат давлат армияси ушбу ракеталарни ҳавода йўқ қилишга муваффақ бўлган.

СОНО ахборот агентлиги шунингдек  Суриянинг ҳаво ҳужумларига қарши зенит мажмуаси  бу минтақага отилган  ракеталарни ҳавода аниқлаб нишонга олган деб таъкидлади.

 Шу ҳолда Суриянинг Ал-Ахбория телеканали ҳам  бу ракеталар Лозқия минтақаисдаги технология марказларидан бири томон отилганлигини эълон қилди.

Ал-Ахбория телеканалии шунингдек бу ракеталарни Ўрта ер денгизидан учирилганлигини тасдиқлади .

Айрим ОАВ  бу ракеталар сионистик режим армияси томонидан отилганлигини эълон қилган.

Шанба куни ҳам Сурия давлат армияси Дамашқ аэропортига қарши сионистик  режими томонидан учирилган ракетларни уриб туширишга муваффақ бўлганди.

Ёрлиқ

сентябр 18, 2018 17:44 Asia/Tashkent
Шарҳ