• Арабистонлик журналистнинг ўлдирилишида Арабистон валиаҳдининг шахсий қўриқчиси аралашгани фош этилди
    Арабистонлик журналистнинг ўлдирилишида Арабистон валиаҳдининг шахсий қўриқчиси аралашгани фош этилди

Журналист можароси. Саудия валиаҳд шаҳзодасига алоқадор янги тафсилотлар маълум қилинди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд саудиялик мухолиф журналист Жамол Ҳашкажийни мамлакатга чақиртириб олмоқчи бўлган, у ерда уни кейинчалик қўлга олишлари лозим эди. Бу ҳақда исна ахборот агентлиги хабар берди. 

Нашр маълумотларига кўра, Саудия Арабистонининг юқори мартабали мулозимлари журналистнинг йўқолиб қолишига бевосита алоқадор. Шунингдек, таъкидланишича, сўнгги ойларда мамлакат вакиллари бир неча марта Жамол Ҳашкажийни ватанга қайтишига чақирганлар. Хусусан, унга ҳимоя ва ҳукуматдаги юқори ҳақ тўланувчи иш таклиф қилишган. Журналистнинг ўзи, газетадан қайд этишларича, бундай таклифларга шубҳа билан қараган.

Аввалроқ, Туркия полицияси Жамол Ҳашкажий Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасида ўлдирилганлиги ҳақида хабар қилди. Саудия ҳукумати жиноятга алоқадорлигини рад этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Трамп Саудия Арабистонига қарши санкциялар қўллаши мумкин экани ҳақида хабар берилди.

Ёрлиқ

октябр 13, 2018 17:50 Asia/Tashkent
Шарҳ