• Исроилнинг Анқарадаги элчихонасига ҳужум бўлди
    Исроилнинг Анқарадаги элчихонасига ҳужум бўлди

Сионист манбалари туркиялик қишлоқ хўжалиги ишчисининг Исроил режимининг Анқарадаги элчихонасига ҳужум қилгани ҳақида хабар берди

Исна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Исроил манбаларининг сешанба куни хабар қилишича, туркиялик қишлоқ хўжалиги ишчиси Айдин Секрия ўзининг тракторида Исроилнинг Анқарадаги элчихонасига бостириб кирмоқчи бўлганида хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинди. 

Ушбу хабарга биноан, туркиялик қишлоқ хўжалиги ишчиси полиция кучларининг тўхташ ҳақидаги ишорасига эътибор қилмаган. Ниҳоят полиция томонидан ўқ отилгани боис трактор ўз йўналишини ўзгартирган. 

Сионистик манбаларнинг айтишча, 45 ёшли тракторчи туркиялик расмийлар томонидан уни текшириш бўйича берилган топшириқ мисли кўрилмаган бўлган.  

Ёрлиқ

октябр 16, 2018 20:38 Asia/Tashkent
Шарҳ