• Фаластин муқовимат кучлари сионистик марказларни ракеталар билан бомбардимон қилди.

Фаластин муқовимат кучлари душанба куни ва бугун бомдод вақтида сионистик режим армияси ҳужумларига қарши жавобан 50 ортиқ сионистлар яшовчи шаҳарчалар ва исроиллик ҳарбийларнинг қароргоҳига ракеталар билан ҳужум қилди.

Ахборот манбарига кўра, Фаластин муқовимати ҳозирги кунгача сионистик шаҳарчаларга қарата 400-дан ортиқ ракета отган.  Фаластин муқовимат кучларининг ракеталар билан ҳужум қилиши Ғазза секторида сионистларнинг содир этган 48 соатлик жиноятларига қарши амалга оширилди. Сионистлар Фаластин муқовимат кучларининг ракеталар билан амалга оширган ҳужумларидан даҳшатга келишган.  Фаластин муқовимат гуруҳлари бундан олдин ҳужумга қарши ҳужум доирасида фаластинлик муқовимат  сионистик душманнинг ишғолгарлик сайъ-ҳаракатларига жавоб қайтаришни таъкидлаган эди. Фаластиндаги ўзгаришлар муқовимат марказининг мудофаа қилиш ва сионистик марказларига таъсирчан ҳужум қилиш босқичига киришидан далолат беради.

Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Фаластин халқ интифазасининг янги босқичи Қудсга қарши амалга оширган Америка ва сионистик режимнинг фитна-найранглари ҳамда Тармпнинг “аср келишуви ” қолибида фаластинликларнинг ҳуқуқларини бутунлайин поймол этиш баробарида аксиламал кўрсатиш мақсадида амалга оширилди. Ишғолий Фаластинда сионистик режим марказларига юзлаб ракеталар билан ҳужум қилиш сионистик ишғолгар режими баробарида Фаластин муқовиматининг қудратини намоён этади.

“Ҳужумга қарши ҳужум” шиори сионистик режим баробарида қуролланган устуворлик доирасида Ғазза секторида Фаластин муқовиматининг ишчи дастурига киритган шиоридир.

Сионистик режим Сурияда муқовимат фронти ва Фаластин халқ муқовимати баробарида кетмакет мағлубиятга юзмаюз бўлишга аксуиламал кўрсатиб Ғаззада ўз қудратини намойиш этиш ва Фаластин халқига қарши ўз жиноятларини содир этишни кучайтириш билан ушбу мавафаққиятсизликларини хаспўшлашга ҳаракат қилишмоқда.

Фаластин ўзгаришлари шуни кўрсатадики, Фаластин халқининг ормонлари ва ҳуқуқларини поймол этиш учун Америка, саъудиялик режим ва сионистик режимнинг учтомонлама ҳамкорликлари сохта сионистик режим учун “хавфсиз ҳудуд”-ни вужудга келтириш мақсади билан амалга оширишган ва бу ҳамкорлик эса мувафаққиятсизликка дуч келмоқда.

Бу масала шуни кўрсатадики, бундай иш ортидан минтақада, айниқса Фаластин халқига қарши ўз жиноятларини кучайтиришни мақсад қилишган. Америка президенти Дональд Трампнинг қудрат бошига келиши билан Келишув миҳвари ва сионистик режим билан алоқаларни нормаллаштириш йўлида айрим араб ҳукмдорлари ва саъудиялик режимнинг амалга оширган ҳаракати янги шаклда ишчи дастурга киритилган.  Аммо Фаластин муқовимати янги босқичга кирган ва уларнинг минтақадаги мақсадларини чиппакка чиқармоқда. Дарвоқеъ,  фаластинликларнинг ҳаракати турли шаклларда сионистик ишғолгарлар баробарида устуворлик ва муқовиматни давом эттириш маъносидадир.

 

Ёрлиқ

ноябр 13, 2018 19:46 Asia/Tashkent
Шарҳ