• Халқаро болалар куни ва Фаластин болаларининг ӯлдирилишидан хавотирланиш

Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бӯйича Халқаро ҳаракатнинг Фаластин бӯлими душанба кунги хабарида изҳор этди: Бу йилнинг бошланишидан шу вақтгача сионистик режимнинг кучлари 52 фаластинлик болани шаҳодтга етказишган.

Бу хабар манбасига кӯра, 2000 йилдан бугунга қадар 2070 фаластинлик бола сионистик режимнинг ӯқидан   натижасида шаҳодатга етган. 

Фаластин асирлар сақланадиган  жойдан олинган статистикага кӯра, бугунги кунда 350 фаластинлик болалар сионистик режимнинг зиндонларида ҳибсга олиниб, жуда аянчли шароитларда сақланмоқдалар.

Ҳар йили 20 ноябр куни Халқаро болалар куни сифатида  нишонланади. Бу кун дунёнинг турли мамлакатларида ёрдам ва эътиборга муҳтож болаларга хусусий, жамоат ёки ташкилотларнинг ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилади.

Бутун дунё болалар кунини нишонлаш ҳамиша давлатлар ўртасида тинчликни таъминлашга хизмат қилиб келган.

Аммо болалар кунининг дунёнинг турли бурчакларида нишонланишига қарамай, сионистик режим ӯзининг ирқпарастлик сиёсатини халқаро ҳужжатлар ва қонунларга қарши кенг кӯламда жорий этмоқда.

Жумладан, сионистик режим ҳарбийлари фаластинлик болаларга нисбатан зӯравонликларни раво кӯриб, уларни ӯлдириш пайидалар.

Айтиб ӯтиш жоизким, сионистик режимнинг фаластинликлар яшаш маконларига ваҳшийларча бостириб киришлари қурбонларининг маълум бир қисмини болалар ташкил этади.

Бу орада ӯзларини инсон ҳуқуқлари ҳомийлари дея иддао қиладиган давлатлар эса сионистик режимнинг фаластинлик болаларни ваҳшийларча ӯлдиришларига худди ҳеч нарса бӯлмаганидек, жимгина кӯз юмиб ӯтиришибди.

 Сионистик режимнинг фаластинлик болаларга нисбатан зӯравонликлари аслида геноцид ва  башариятга қарши қаратилган жиноятдир.

Шубҳасиз, сионистик режимнинг бу қилмишлари Америка томонидан қӯллаб-қувватланади. Сионистларнинг бу амаллари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти заифлигини кӯрсатади.

БМТнинг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болаларнинг баркамол авлод сифатида вояга етишини таъминлашни асосий мақсад қилган UNICEF халқаро ташкилоти ҳозирги кунгача сионистик режимнинг фаластинлик болаларга зӯравонлик қӯллаши олдини олиш учун ҳеч бир муносиб стратегия қабул қила олмаган.

Бу эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти пассив сиёсатидан дарак беради.

 

 

 

Ёрлиқ

ноябр 21, 2018 19:50 Asia/Tashkent
Шарҳ