декабр 09, 2018 20:20 Asia/Tashkent
  • БАА қамоқхоналарида аҳвол қанақа?
    БАА қамоқхоналарида аҳвол қанақа?

Бирлашган араб амирлигининг қамоқхоналарида жосуслик айби билан сақланаётган маҳбуслар қийноққа солинади

Англиялик талаба Матю Ҳидеж оммавий ахборот воситалари билан ўтказган суҳбатида Бирлашган араб амирлигининг қамоқхоналарида жосуслик айби билан сақланаётган маҳбусларнинг қийноққа солиниши ҳақида гапириб берди. 

Матю Ҳидеж Бирлашган араб амирлигида қамоққа тушганида руҳий қийноқларни бошидан ўтказган эди. У кўп маротаба ўз жонига қасд қилишни ўйлаб юрар эди. 

Аммо, унинг бахтига унга нисбатан афв эълон қилинди. Негаки, у британия фуқароси эди. Абу Даби давлати эса Лондонни ғазабини чиқаришдан қўрқди. 

Шунингдек, Бирлашган араб амирлигининг қамоқхоналарида ушбу мамлакат фуқарлари ва ҳатто бошқа мамлакатларнинг фуқаролари ҳам бор. Улар энг қийин аҳволда ва оғир қийноқларга солинади.  

Жумладан ушбу қамоқхонада сақланаётган маҳбуслардан бири бўлмиш турк фаоли Муҳаммад Али Узтурк феврал ойида Дубайда қамоққа олинган эди. 

Узтурк инсонпарварлик ёрдамларини тақдим этиш йўлида фаолият олиб боради. Бирлашган араб амирлигининг инсон ҳуқуқларини поймол этишдаги кескин чоарлари ушбу мамлакатнинг ичкарисида чекланиб қолмайди. Балки, мамлакат чегараларидан ҳам ташқари чиқиб Ямангача етиб борган.  

Шарҳ