Январ 23, 2019 12:21 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим зиндонидаги 1200 фаластинлик асирлар очлик эълон қилишди

Сионистик режимнинг Ауфер қамоқхонасида 1200 фаластинлик асирлар ушбу режим ҳарбийларининг асирларга қарши ҳужум қилишига эътироз билдириш учун очлик эълон қилишди.

Сионистик режим ҳарбийлари ўтган шанба кунидан бошлаб Ауфер қамоқхонасида фаластинлик асирлар сақланаётган маҳалларни бостириш ва уни текширишни давом эттирмоқда. Бу текширувлар натижасида, ҳозирги кунгача фаластинлик ўнлаб асирлар тан жароҳатлари олишди. 

Фаластин ахборот маркази хабарига кўра, Фаластин асирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи жамият сешанба куни бир баённома нашр этиб, унда сионистик қамоқхоналар идораси Исроил ҳужумларида ярадор бўлган 150 нафарга яқин фаластинлик асирларни шифохоналардан Ауфер қамоқхонасига қайтаришди, -деб таъкидлади.

Фаластинлик асирлар ишлари бўйича комитетнинг расмий маълумотига кўра, камида 6500 нафар фаластинлик асирлар сионистик режим қамоқхоналарида сақланишмоқда ва уларнинг ўртасида 350 бола, 62 нафар аёл ҳамда 1800 касал ҳам бор. Шунингдек, 700 асир ҳам тезкор даволанишга эҳтиёж сезишади.   

Ёрлиқ

Шарҳ