феврал 17, 2019 17:49 Asia/Tashkent
  • Арабистоннинг Покистон ички ишларига аралашуви Покистон сиёсий партиялари томонидан қораланди
    Арабистоннинг Покистон ички ишларига аралашуви Покистон сиёсий партиялари томонидан қораланди

Покистоннинг сиёсий ва диний таниқли арбобларининг таъкидлашича, Арабистон томонидан Яманга қарши ташкил этилган ҳарбий коалиция исломий мамлакатлардан ташкил топгани эмас, балки ушбу коалиция Ол Сауд хонадони манфаатлари учун ташкил топган

Покистоннинг суний бирлик кенгаши раиси Соҳибзода Ҳомидризо ва уламолар жамияти раиси ҳамда Халқ партияси етакчиларидан Сардор Латиф Куҳвасий Арабистон валиаҳди Муҳаммад Бин Салмоннинг Покистонга уюштирган сафарига қаршилик кўрсатиб, Покистон Арабистон учун хилват жой эмаслигини ва ушбу мамлакат аҳолиси Риёзга Покистоннинг ички ишларига аралашишга рухсат бермаслигини таъкидлашди. 

Покистоннинг сиёсий ва диний таниқли арбобларининг таъкидлашича, Арабистон томонидан Яманга қарши ташкил этилган ҳарбий коалиция исломий мамлакатлардан ташкил топгани эмас, балки ушбу коалиция Ол Сауд хонадони манфаатлари учун ташкил топган бўлиб, бундан кўзланган мақсад эса, Риёзнинг бегуноҳ мусулмонларнинг қонини тўкишда жумладан Яман, Сурия ва Ироқда мусулмонларни ўлдириш учун замин яратишдир. 

Уларнинг қайд этишларича, Исломобод узоқни ўйламасдан, хато қарор қабул қилиб Эрон билан икки ўртадаги муносабатларга путур етказмаслиги керак. Негаки, Эрон Покистоннинг яхши ва дўст қўшниси ҳисобланади. 

Шарҳ