май 16, 2019 15:11 Asia/Tashkent
  • ЮНИСЕФ: Ол Сауд режимининг тажовузлари оқибатида 7300 нафар яманлик болалар қурбон бўлган

Кеча ЮНИСЕФ-БМТнинг болалар жамғармаси ижроий директори, Ол Сауд режимининг Яманга қарши тажовузларини бошланганидан бери 7300 нафар яманлик болалар қурбон бўлган деб эълон этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Яман мавзусидаги БМТ Хавфсизлик йиғилишида ЮНИСЕФ ташкилотининг  ижроий директори Henrietta Fore сўзалаган нутқида, Яман урушида кунида бир бола қурбон бўлади ваёки жароҳат олади. Ҳар  10 дақиқа ичида ҳам олдини олиш мумкин бўлган озиқ овқат камчилиги каби муаммолардан ҳам бир бола ҳалок бўлмоқда деб таъкидлади.

ЮНИСЕФ ташкилотининг ижроий директори бу йиғилишда Хавфсизлик кенгаш аъзоларини бир овоз билан яманлик болаларни ҳимоя қилишга чақирди.

Ҳозирда Яманда 15 миллион болалар яшамоқда. Уларнинг аксарияти инсонпарварлик ёрдамга муҳтождир.

Ёрлиқ

Шарҳ