сентябр 11, 2019 15:23 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик гуруҳлар: сарзаминимизнинг бир қисмини душманнинг сайлов бозорига айланишига рухсат бермаймиз

Фаластин гуруҳлари сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Иордания дарёси ғарбий қирғоқидаги айрим минтақаларни Исроилга қўшилиши тўғрисидаги қарорига кўрсатган аксиламалида бундай сиёсатлар Фаластин тарихининг ҳақиқатларини ўзгартира олмайди деб таъкидладилар.

Бугун фаластинлик гуруҳлар, тарқатган қўшма баёниясида,  Нетаняҳунинг иддаолари ишғол этилган барча сарзаминлар Фаластин ва исломий сарзамин эканлигининг тарихий ҳақиқатини ўзартира олмайди  ва бизлар сарзамнмизни бутунлай озод қилиш ва фаластинлик қочқинларни ўз ватанига қайтариш учун бор куч- қудратимизни ишга соламиз деб таъкидлади.

Исломий ҳамкорлик ташкилоти, ҳам сионистик режим бош вазири ҳатти -ҳаракатини қоралаб,  Иордания дарёсининг айрим қисматларини Исроилга қўшиш тўғрисидаги қарори, Фаластин халқининг ҳуқуқини бузиш ва уларга қарши навбатдаги тажовуздир деб эълон этди.

Кеча сионистик режим бош вазири  келаси сайловларда ғалаба қозонгани ва янги кабинетни ташкил қилганида Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги сионистлар яшайдиган шаҳарчалар ҳамда бу минтақанинг муҳим минтақаларини ишғол этилган сарзаминларга қўшилишини расман эълон қилди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ