"Қозоғистон чегарасидан 15 дақиқада ўтамиз, Ўзбекистондан эса, 2 соатда"

 Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу видеода муаллиф шундай шикоят қилади:

"Мен "Ғишткўприк" чегара ўтказиш пункти ҳақида ёзмоқдаман. Қозоғистон билан чегарада аҳвол - бардак!

Қозоғистон томонида 20 та назорат қиладиган шаҳобчадан 2 тасида божхоначи ўтиради. Ўзбекистонда 6 та шаҳобчадан 3-4 тасида биттадан божхоначи ўтиради.

Қозоғистондан ўтишга 5 дақиқадан 15 дақиқагача вақт кетади. Ўзбекистондан камида 1.5-2 соатда ўтилади. Баъзида бир томонлама беркитишволади. У ерда тамагирлик, коррупцияга ботиб ётишибди.

Ўзбекистондаги ҳамма божхона ва чегара ходимлари оддий одамларга ниҳоятда паст назар билан қарайди, ўта қўпол муомалада бўлади. Менсимаслик даражаси бўйича, давлат идоралари ходимларининг ичида, буларни 1-ўринга қўйсам, ҳеч ким ажабланмаса керак.

Бу гапларимни Ўзбекистон Республикаси божхона постларидан 1 марта бўлса ҳам ўтиб кўрган любой одам тасдиқлаши мумкин".

сентябр 13, 2017 13:33 Asia/Tashkent
Шарҳ