• Хивадаги масжидларда овоз кучайтиргичларда азон айтиш яна тақиқланди

Хоразмнинг Хива шаҳридаги масжидларда овоз кучайтиргичлар орқали азон айтиш яна тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган бир неча хиваликка кўра, шаҳарнинг қадимий Ичон қалъаси атрофидаги масжид имомларидан шаҳар ҳокимлиги мулозимлари овоз кучайтиргичда азон айтилмаслиги ҳақида тилхат ёздириб олган.

Маълум бўлишича, тақиқ жорий этилганига қарийб 20 кун бўлди. Хива ҳокимлиги мулозимлари нима учун масжидларда овоз кучайтиргичлар тақиқланганини изоҳламади.

Хивадаги масжидларда ўтган йилнинг ноябрь ойидан азон овоз кучайтиргичлар орқали чақирила бошлаган эди.

Бир ой ўтиб яна шаҳардаги масжидларда овоз кучайтиргичлар тақиқланган

Хивалик 70 ёшли нафақахўр Отаназар отанинг айтишича, 24 декабрдан Хива минораларига ўрнатилган овоз кучайтиргичлардан азон эшитилмай қолган.

Хивадаги “Саидниёз Шоликор” масжиди имоми Темур мулла  шаҳар прокуратурасидан келиб, ундан ҳам азонни овоз кучайтиргичда айтмаслик ҳақида тилхат олиб кетганини айтди.

- Раматов (Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари) келган, "азонни овоз кучайтиргичда айттирмасин" деб кетибди. Шунинг учун прокуратурадан келиб овоз кучайтиргичдан фодаланмаслик ҳақида тилхат ёздириб кетишди, - деди “Саидниёз Шоликор” масжиди имоми.

Ўзбекистонинг аввалги президенти Ислом Каримов даврида азон чақириш учун масжидлардан олиб ташланган овоз кучайтиргичлардан Хивадаги масжидларда ўтган йил ноябрь ойида фойдаланиш бошланган эди.

Шу йилнинг 7 январидан эса, Тошкент шаҳрида жойлашган, Ўзбекистондаги энг йирик масжид бўлган "Ҳазрати имом" масжидида мусулмонларни намозга чорловчи азон овоз кучайтиргичлар орқали янграй бошлади.

Ўзбекистон 1998 йилда масжидларда овоз кучайтиргичларни тақиқлаганжаҳондаги биринчи мусулмон давлати бўлган.

Ўтган йил бир гуруҳ мусулмонлар президент Шавкат Мирзиёевга мурожаатэтиб, ушбу чекловни олиб ташлашни сўрашган ва чеклов олиб ташланди.

Январ 13, 2018 10:54 Asia/Tashkent
Шарҳ