• ЖЧ-2018
    ЖЧ-2018

Бугун футбол бўйича жаҳон чемпионатига старт берилади.

Футбол оламининг ҳар 4 йилда ўтказиладиган энг катта мусобақаси бир ой давомида бутун дунё мухлисларининг эътиборида бўлади. Ўзбекистонлик ишқибозлар ҳам мазкур Мундиални катта қизиқиш билан кузатиб боришади.Мусобақанинг очилиш ўйини, анъанага кўра, мезбонлар иштирокида бўлади. "А" гуруҳидан ўрин олган Россия терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. Ундан олдин эса ЖЧ-2018нинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда 17та мамлакат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.Жаҳон чемпионати баҳслари Россиянинг 11та шаҳрида жойлашган 12та стадионда ўтказилади. Қизиқ томони, Мундиал илк марта икки қитъада — Европа ва Осиёда бўлиб ўтади.Stadion.uz, Parstoday.com/uz/  ва бошқа  сайтлар мазкур улкан мусобақани имкон қадар батафсил ёритиб боришга ҳаракат қилишади. Мухлисларга қулай бўлиши учун сайтимизда махсус бўлим яратилди. Унда сиз ЖЧ-2018 билан боғлиқ барча маълумотлар (тақвим, гуруҳлар, натижалар, видеолар, хабарлар, таркиблар ва бошқа қизиқарли маълумотлар) билан танишиб боришингиз мумкин.

 

июн 14, 2018 10:38 Asia/Tashkent
Шарҳ