• Ўзбекистон: ҳар ойнинг учинчи жумаси

Акция қандай амалга ошириши бўйича тафсилотлар берилмади

Ўзбекистонда ҳар ойнинг учинчи жумасида "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилади. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги ўз сайтида хабар берди.

Вазирликка кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинган.

"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" доирасида амалга оширилаётган тадбирларни назорат қилиш, мониторингини олиб бориш, шунингдек, ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан амалга оширилади", - дейилади расмий хабарда.

Қарорга мувофиқ, "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни"ни ўтказиш бўйича дастур тасдиқланган.

Айни ҳужжатга биноан, Ички ишлар вазирлиги кенг жамоатчилик иштирокида ҳар ойнинг учинчи жума кунида "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилишини йўлга қўйиши белгиланди.

Бу акция айнан қандай тус олиши ҳақида тафсилотлар берилмаган.

Вазирлик Халқ таълими вазирлиги зиммасига "Ҳаётий фаолият хавфсизлиги" мажбурий фанини жорий этиш дастурларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилганини ҳам билдирди.

Ёрлиқ

сентябр 02, 2018 09:42 Asia/Tashkent
Шарҳ