• Энг кӯп ароқ ичиб ӯлганлар кимлар?

Ичкиликбозлик сабаб аҳолиси энг кўп вафот этаётган давлат маълум қилинди

Хитой алкоголь истеъмоли сабаб энг кўп юз берадиган ўлим ҳолатлари бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этган мамлакатга айланди. Бу ҳақда Global Times газетаси The Lancet тиббиёт журналида эълон қилинган эксперт маълумотларига асосан хабар бермоқда, деб ёзади Kun.uz нашри.

Таъкидланишича, 2016 йилда Хитойда спиртли ичимликлар билан боғлиқ муаммолар туфайли 59 минг аёл ва 650 минг эркак вафот этган. Рейтингда иккинчи ўринни 42 минг аёл ва 290 минг эркак ҳаётдан кўз юмган Ҳиндистон эгаллади. Россия учликка якун ясаб берди: бу ерда 43 минг аёл ва 180 минг эркак спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан вафот этган.

Журнал маълумотларига кўра, аҳолиси сони Россиядан қарийб икки баробар кўп бўлган АҚШ рейтингда бешинчи ўринни эгаллаб турибди – у ерда спиртли ичимликлар туфайли 19 минг аёл ва 71 минг эркак вафот этган.

Ёрлиқ

сентябр 11, 2018 14:14 Asia/Tashkent
Шарҳ