Январ 16, 2019 16:31 Asia/Tashkent
  • Япониялик рассом эски қутилардан танк, таом ва динозаврлар яратмоқда (фотожамланма)

Япониялик рассом Мономи Оно картон қутилардан ажойиб шакллар ясай олади.

Япониялик рассом Мономи Оно картон қутилардан ажойиб шакллар ясай олади. Ҳаммаси Осака санъат университетида таълим олиш жараёнидан бошланган бўлиб, айнан ўша ерда рассом ўз ишлари учун картондан фойдалана бошлади. Ўшандан бери қиз ўз кўникмаларини мукаммаллаштириб борди ва эндиликда картондан исталган объектни ясаши мумкин.

Мономи Оно Осака санъат университетида уч ўлчовли анимация сир-асрорларини ўрганди. Рассом қиз керакли дастурий таъминот учун катта маблағлар сарфламаслик учун Amazon’нинг бўш картон қутиларидан фойдалана бошлаган ҳамда айнан уларда ўзининг 3D-моделлаштиришдаги кўникмаларини ошириб борди.

Ёрлиқ

Шарҳ