май 15, 2019 16:11 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёда сув тақчиллиги (2) мамлакатлар ўртасида муносибатлар ёки кескинлик яратишда сув захирасининг уйнадиган роли

Бу мақолада минтақа мамлакатлари ўртасида ҳамкорлик, муносибат қилиш ёки ихтилоф, кескинлик ва рақобат қилиш омилларидан бири сифатида сувнинг уйнайдиган муҳим роли ҳақида тўхталиб ўтилади.

Сувнинг аҳамияти ҳақида айрим донишмандларнинг фикрига кўра, сув маданият яратувчи бир манба ҳисобланади ва "сувга асосланган маданият"  ҳам ана шу маънони англатади. 

Сув ҳаётнинг мояси сифатида, инсоният тарихида маданият шаклланишининг  жараёнига катта тасир етказади. Сув фаровонлиги халқлар маданиятларининг ривож-равнақ топишига имкон яратади. Шунинг учун жамият тақдири учун сув манбаси муҳим рол уйнашини эътиборга олмаслик мумкин эмас. Тарихнинг гувоҳлик беришича, буюк маданиятлар доим катта дарёларнинг соҳилларида вужудга келган. 

Тожикистон музликлари

Бугунги дунёда сув инкор этиб бўлмайдиган бир товар манбаси ҳисобланади. Шунинг учун сувга эга бўлмоқ ҳаётий масала ҳисобланади. Шу сабабли ушбу ҳаётий унсурнинг камчилиги сиёсий ва хавфсизлик бир воситасига айланиб қолиши мумкин. Бундай шароитда мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик қилиш ёки ихтилофларни ижод этишда сув манбаларининг роли билан боғлиқ турли баҳс-мунозаралар ва нуқтаи назарларнинг вужудга келиши муҳим масала ҳисобланади. Муҳим нарса шундаки, давлатларнинг ўзаро муносибатлари ўз-ўзидан шаклланмайди, балки уни амалда татбиқ этиш учун режа тузиш ва музокаралар ўтказишни талаб этади. 

Аммо одатда давлатлар муштарак масалалар, жумладан сув манбалари хусусида бирбирларидан ҳимояланиш позицияга бўлишади ва ҳатто фойда кўришни кафолат берувчи  ҳамкорликларда ҳам эҳтиёткорлик билан амал қилишади. Шу сабабдан сув ресурсларининг чекланганлиги ҳақида иқтисодий ҳамкорликлардан фойдаланиш ўрнига ушбу ҳамкорликлар одатда сиёсий ёндошувларнинг сояси остида қолади.

Сув манбасига бундай нуқтаи назар билан муносабат қилинса, унда сув турли мамлакатлар ўртасида ихтилоф ва кескинликларнинг омили ҳамда рақобат қилиш сифатида фойдаланиши мумкин.  Шунинг учун сув миллий хавфсизликнинг ажралмас бир қисми сифатида назарга олинади. Бунга асосланиб айрим тадқиқотчилар сув захиралари масаласи юзасидан келаси урушларнинг вужудга келишига тегишли турли назарияларни баён этишади. Чунончи, бугунги Water War "сув уруши " хавф-хатари тадқиқот институтлари ва университетлар доираларида кенг кўламда баён этилмоқда. Агарчи, тарихда сув масаласидан келиб чиққан урушлар кам учрасада, аммо қуриқчиликнинг кенгайиши ва инсон жамиятининг кўпайиши сабабли келажакда мамлакатлар ўртасида тортишувлар ва ихтилофларнинг вужудга келишида сув муҳим рол уйнайди. 

Тарихий гувоҳлик берилишича, сув манбалари кўпинча уруш ўрнига ҳамкорликларнинг омили бўлиб келган. Тадқиқотчилар милодий 1948 -1999 йиллар ўртасида сув масаласи хусусида мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносибатлар ўртасидан 1831-тасини таҳлил этиб, шундай муҳим хулосага келишадиким, бу муносибатларнинг учдан икки қисми уларнинг ўртасида ҳамкорлик бўлганидан далолат беради ва ҳеч қайси бири уруш билан тўгагани йўқ. Бунга қарамай сувнинг камчилиги мамлакатлар ўртасида низоларнинг келиб чиқиши учун муҳим мавзў ҳисобланади. 

Маълумотларга кўра, ер куррасининг 66 фоизини сув ташкил этади. Аммо 2,6 фоизи ичимлик сувни ташкил этади. Бир йилда 216000 миллиард кубаметр ёмғир ёғади. Бу мизон ер куррасидаги ҳозирги жамиятининг икки бараварини сув билан таъминлаши мумкин. Бунга қрамай дунёнинг кўп қисми ичимлик сувнинг тақчиллигидан ранж тортади. Дунё жамиятининг тўртдан бир қисми соғлом ичимлик сувидан баҳраманд бўлишдан маҳрумдир. Аҳоли бошига ичимлик сув мизони 1000-170 кубаметр тўғри келадиган мамлакатлар сув тақчиллигига юзмаюз бўлган ва агар бу мизон 500-1000 кубаметрга етса, кескинликларга юзмаюз бўлишади ва агар 500 кубаметр мизонга етса сув бўҳронига дуч келишади. 

Эрон марказий Осиё мамлакатларининг қўшниси ҳисобланади ва Ҳарируд сув мамлакатлар ҳавзасининг бир қисмидир. Ҳарируд сув ҳавзаси Эрон, Афғонистон ва Туркманистон мамлакатларини ўзига қамраб олади. Бу ҳавза сув тақчиллиги ва бир замоннинг ўзида саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланиши ва жамиятнинг кенг кўламда кўпайиши билан юзмаюз бўлган. Охирги йиллар давомида Эроннинг шимолий-шарқий минтақалари, айниқса Гулистон вилояти чанг-ғуборлар ҳодисасига дуч келганким, экспертларнинг фикрига кўра, бу ҳодисанинг 80-90 фоизи ташқи тасирдан келиб чиққан. Бу тасирнинг кўпини Туркманистондаги Қорақум саҳросидаги чўлларнинг кенгайиши ва сув тақчиллиги ташкил этади. Сув бўйича кескинликлар, сув тўғонларини қуриш амалиётлари, Марказий Осиёнинг сувга эга юқори минтақаларидан пастки минтақаларга сув жорий бўлиш мизонининг камайиши ҳамда ушбу минтақада чўлларларнинг кенгайиши Эроннинг шимолий-шарқий минтақаларини ҳалокатли экологик таҳдидларга юзмаюз этиши мумкин. 

Туркманистондаги Қароқум саҳроси
Туркманистондаги Қароқум саҳроси 

Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сув захирлари юзасидан келиб чиқадиган тушунмовчиликлар ва сиёсий ихтилофларнинг кенгайиши ушбу минтақанинг хавфсизлиги ва тинчлигини жиддий зарарларга юзмаюз этиши мумкин.   

Бу ҳақда "Researcher in International Crisis Group" сув бўҳрони халқаро гуруҳининг қирғизистонлик эксперти Алина Далбаева 2018 йил 15 март ойида қилган ўз нутқида, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ишончсизлик ушбу мамлакатларнинг ҳамкорликларига тўсиқлик яратган. Аммо сув захиралари соҳасида келишувларнинг имзоланиши каби айрим ютуқлар шуни кўрсатадики, ишончсизлик минтақа мамлакатлари ўртасида ҳамкорликларга айланиши мумкин. Бундай вақтда сувга эга юқори мамлакатлар сув захираларини муҳофазат этиш дастурларида ҳамкорлик қилишлари мумкин,-деб огоҳлантириш берганди. 

Зикр этиб ўтилган кескинлик ва мушкулотларга қарамай Марказий Осиё мамлакатларининг сув захиралари минтақа мамлакатлари учун манфаат келтириши ва имкониятлар ижод этиши мумкин. Тўғри режа тузиш билан минтақавий муносабатларни кенгайтиришда муҳим омил бўлиши мумкин. Сув захираларидан унумли фойдаланиш, муштарак ва адолат билан баҳраманд бўлиш, шаҳар, саноат ва қишлоқларда сув  исрофгарчиликларини олдини олиш, Туркманистон ва Ўзбекистонда пахта каби сув маҳсулотларини экиш намуналарига ислоҳотлар киритиш, чанг-ғубор ҳодисалари ва чўл-биёбонларнинг кенгайиши билан муштарак тарзда курашиш, Афғонистон, Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатлар ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликлар ва муносибатларни кенгайтириш йўлида катта кўмак бериши мумкин. 

Ўзбекистоннинг пахта далалари 
Ўзбекистоннинг пахта далалари 

Совет Иттифоқи парчаланишидан кейинги йилларда Марказий Осиёда юз берган ўзгаришлар шуни кўрсатадики, сув ва энергетика масаласи минтақа халқларининг яшаш ҳаётини яхшилаш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш учун ўзининг табиий моҳиятини қўлдан бой бериб, ихтилофларни келтириб чиқариш ва хавфсизлик мавзўсига айланган. Натажисиз ва кўп харажотли ушбу вазъиятдан чиқишнинг йўли Марказий Осиёда сув захираларини хавфсизлик обьекти сифатида талқин этмаслик  лозим. Сув захираларини хавфсизлик обьекти сифатида талқин этмаслик жараёнида экология, иқтисодий ҳамкорликлар ва сиёсий музокаралар учун сайъ-ҳаракат қилиш лозим. Бундай жараёнларнинг натижаси Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатларда "инсоний хавфсизлик" -бўлади.

Бунинг доирасида  минтақа мамлакатлари ўртасида Diplomacy for Trans-boundary Waters "трансчегара сув дипломатияси" ўзининг яққол маъносини намоён этади. Ана шунда, сув нафақат Марказий Осиёнинг юқори қисми ёки қуйи қисмидаги мамлакатлар ўртасидаги кескинликлар ва ихтилофларнинг омили сифатида талқин этилмайди, балки минтақа муносибатлари ва ҳамкорликлари омили сифатида сиёсий раҳбарларнинг ишчи дастурига киритилади.    

Ёрлиқ

Шарҳ