сентябр 01, 2019 16:30 Asia/Tashkent

Россия мудофаа вазирлиги YouTube видеоплатформасида «Искандер» оператив-тактик ракета мажмуаси ракетасининг ўқув-жанговар парвози видеосини намойиш этди.

Лавҳада ракетанинг парвозга тайёрланиши, парвоз қилиши ва ўқув нишонини йўқ қилиши тасвирланган.

Ракета шарқий ҳарбий округ ракетачилари томонидан учирилган.

Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, нишон «шартли душманнинг ўта муҳим объекти»ни ифодалаган ва йўқ қилинган.

Ёрлиқ

Шарҳ