сентябр 09, 2019 11:21 Asia/Tashkent

"Явмул-Аббос" куни муносабати билан Занжоннинг катта ҳусейниясида халқнинг қизғин иштирокида, Або Абдуллоҳ Ал-Ҳусейн (а)-нинг минглаб ихлосмандлари Карбало шаҳидларига ўзларининг меҳр-муҳаббатлари ва садоқатларини изҳор этишди.

"Явмул-Аббос" куни билан машҳур бўлган бу маросим ҳар йили муҳаррам ойининг саккизинчи куни аср пайтида,  Теҳроннинг ғарбида жойлашган Занжонда ўтказилади.

Аҳли байт (а)-нинг минглаб ихлосмандлари якшанба куни Эроннинг турли шаҳарлари ва дунёнинг айрим мамлакатларидан Занжоннинг катта ҳусейниясида ҳузур топишди. 

Муҳаррам ойининг саккизинчи ва ўн биринчи кунида ўтказиладиган занжонликларнинг азодорлик маросимлари Эрон миллий мероси рўйхатига киритилган. 

Ёрлиқ

Шарҳ