сентябр 09, 2019 15:35 Asia/Tashkent
  • Америка президенти Дональд Трамп
    Америка президенти Дональд Трамп

Америка президенти Дональд Трамп сайловолди рақобатлари жараёнида, Американинг Афғонистонда ҳарбий ҳузур топишини қисқартиришни ваъда берган эди. Эндиликда, Трамп Афғонистонда 18 йил давомида муваффақиятсизликка учрагани ҳамда катта зарар ва талафотлар кўрганидан кейин Толибон гуруҳи билан муроса қилиб, Америка кучларининг сонини камайтиришни мақсад қилган. Аммо бу жараён катта мушкулот, жумладан Толибон гуруҳининг кенг ҳужумлари давом этиши жараёни билан юзмаюз бўлган.

Америка президенти бу масала юзасидан шанба куни кечаси 7 сентябр куни "Кемп Девид" да Толибон гуруҳининг етакчи раҳбарлари билан махфий йиғилиш ўтказишни бекор қилганидан хабар берди. 

Дональд Трамп ўзининг Твиттер саҳифасида,  Кобулда 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт туфайли Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳамда «Толибон» етакчилари билан режалаширилган учрашувни бекор қилганини эълон қилди. 

Трампнинг эълонига кўра, 8 сентябр куни "Кемп Девид"-да Афғонистон президенти ва Толибон етакчилари билан алоҳида равишда учрашиши режалаштирилган эди. Кобулда пайшанба куни содир этилган террористик портлаш натижасида 12 нафар, жумладан бир нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлиб, камида 40 киши ярадор бўлди. 

Американинг Афғонистондаги натижасиз стратегияси ушбу ўлкада ҳарбий ғалабадан ноумид бўлишини эътиборга олган ҳолда, бир неча йилдан бери Толибон гуруҳи билан бевосита музокара қилиш ва Афғонистоннинг қудрат муносабатларида бу гуруҳни шерик қилиб олиб, урушга гирифтор бўлган бу мамлакатда ўз ҳарбий кучларини камайтириш ва тинчликни ижод этиш зиминасини яратишга ҳаракат қилди. 

Бу масалада ҳозиргача Толибон гуруҳи ва Америка вакиллари ўртасида Қатар пойтахти Доха шаҳрида тинчлик музокарасининг 9 даври ўтказилди. Аммо бу музокара ҳеч қандай натижа бермасдан мавҳумлигича қолмоқда. 

Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласи бўйича  Американинг махсус вакили Залмай Халилзод ўзининг Твиттер саҳифасида, барқарор тинчлик келишувига эришиш учун Америка жиддий сайъ-ҳаракат олиб бормоқда,-деб иддао қилди.    

Ҳолбуки Вашингтон ҳатто тинчлик музокараси самарали бўлган вақтда ҳам Афғонистонда ўз ҳузурини давом эттиришни мақсад қилган. 

Трамп Толибон гуруҳи билан тинчлик музокараси самарали бўлган вақтда ҳам Афғонистоннинг бир минтақасида Америка доим ҳузур топади,-деб таъкидлади. 

Трамп 2019 йил август ойининг охирида, Толибон гуруҳи билан келишув имзоланганидан кейин Американинг Афғонистондаги кучлари сони 30 фоизга камаяди ва 8400 кишига етади,-деб айтди. 

Ҳозирда, Афғонистонда 14 минг америкалик ҳарбий ҳузур топган ва Афғонистон хавфсизлик кучларини таълим бериш билан шуғулланмоқда. 

Толибон ва Америка ўртасида бир неча маротаба музокара ўтказилишига қарамай, бу гуруҳнинг Кобулда худкўшлик шаклида содир этган ҳужумлари камайгани йўқ ва амалда бу музокаралар Афғонистонда урушнинг кенг кўламда кенгайишининг асосий омилига айланган. 

Чунки Толибон гуруҳи америкаликлардан имтиёз олиш ва уларни Афғонистондан чиқишга ундаш учун худкўшлик ҳужумларни амалга оширишмоқда. 

Афғонистоннинг "Қизил хоч" халқаро комитети марказий намояндалигининг раиси Жуан Педро Шаерернинг айтишича, Америка ва Толибон вакиллари ўртасидаги тинчлик музокараси Афғонистон ноҳарбий аҳолисининг  яшаш шароитини яхшилаш ва зўравонликни камайтиришга ҳеч қандай тасир етказгани йўқ. 

Афғонистон "Қизил хоч" халқаро қумитаси 12 август куни бир баёния нашр этиб, Дохада ўтказилган Америка ва Толибон гуруҳи ўртасидаги тинчлик музокараси нафақат ноҳарбий аҳолининг ҳаётини яхшилаш ва урушни камайтиришга тасир етказмади, балки бу мамлакатнинг аҳолиси, жумладан аёллар ва болаларнинг ўлимига сабаб бўлган,-деб эълон қилди. 

Бироқ, Кобул расмийларининг иштирокисиз Америка давлати ва Толибон гуруҳи ўртасида тинчлик музокарасини ўтказиш Афғонистон марказий давлат расмийлари хавотирланишларининг сабабига айланган. 

Америка ва унинг Нато ташкилотидаги иттифоқчилари  2001 йили терроризм билан қарши курашиш баҳонаси билан Афғонистонга ҳужум қилди. Аммо ғарбликларнинг ҳарбий ҳузур топишлари Афғонистонда қашшоқлик даражасининг ошиши, наркотик моддаларнинг кенгайиши, терроризм ҳамда нотинчликларнинг кенг кенгайишидан бошқа натижа бермади. 

 

Ёрлиқ

Шарҳ