сентябр 09, 2019 17:44 Asia/Tashkent
  • Ошуро куни Ҳусейн(а) билан ҳамқадам

Салом Сизга, эй Ҳусейн! Эй Аллоҳ Расулининг пок фарзанди. Сизга ва Сиз учун ӯз жонини фидо айлаган пок руҳларга салом!

Инсоният тарихи мунтазам равишда ҳақ ва ботил курашига гувоҳ бӯлиб келган. Бу кураш жабҳасининг бир томонида Илоҳий пайғамбарлар ва адолатталаб инсонлар, иккинчи томонида эса золимлар, жоҳил ва гумроҳлар бор эди. Ҳазрат Иброҳим Намруд билан, ҳазрат Мусо Фиръавн билан, Ҳазрат Муҳаммад қурайш кофирлари билан курашганлар. Ана шу тарихий курашлар силсиласида озгина вафоли ёронлари билан тиш-тирноғигача қуролланган муру малах каби саҳрони қоплаган душман лашкари томонидан қамал қилинган тенгсиз бир жанг-жадал давомида ҳақиқат ва адолатни ҳимоя қилган Имом Ҳусейн (а)  кӯзга ташланади.

Тарихнинг энг фожиали куни чексиз шавқ ва ҳаяжон билан бошланди. Карбало даштининг бир четида Имом Ҳусейн (а) ӯзининг 72 нафар фидоий ёронлари билан Саъднинг қӯшинига кӯз югуртирди. Ахлоғи Аллоҳнинг ҳабибига жуда-жуда ӯхшаган бу улуғвор шахсиятнинг салобати душман қӯшини орасида таҳлика вужудга келтирди. 

Умар Саъд жанг қилиш буйруғини берди. Имом Ҳусейн (а) яқинлашиб келган душман лашкарининг сафларига қараб нидо қилади: 

"Эй, одамлар, менинг гапларимни тингланг! Шошилманг, сизларга насиҳат қилиш менинг бурчимдир. Бу бурчимни адо айлашимга имкон беринг. Маккадан нима учун сиз томонга келганим узрини  баён қилмоқчиман. Инсоф билан иш тутиб узримни қабул айласангиз, албатта саодатга эришасиз! Шунда мен билан жангга киришиш, қатл ва қон тӯкиш йӯли сиз учун ёпилади. Аммо узримни қабул қилмай, далилларимни етарли эмас, деб билсангиз, ӯзингиз ва шерикларингизнинг фикрини жамлаб, амал қилинг, токим ҳар бир кишининг иродаси аниқ бӯлсин. Ана шундан сӯнг зудлик билан менга ташланиб, ишингизни охирига етказинг. Билиб қӯйинг, менинг ихтиёрим Қуръони каримни  юборган Аллоҳнинг илкидадир ва менинг валийим Худодир. Солиҳ одамлар ишларининг жилови Аллоҳнинг ихтиёридадир.

Мен пайғамбарларинг қизининг фарзанди эмасманми? Мен пайғамбар васийининг ӯғли, пайғамбарнинг Аллоҳнинг расули эканлиги ва унга нозил бӯлган нарсаларнинг Аллоҳ томонидан эканлигини тасдиқловчи энг биринчи мусулмон ва пайғамбар амакивачасининг ӯғли эмасманми? Аллоҳ расулининг мен ва акам ҳақидаги бу гапини сиз эшитмаганмисиз: "Икковлон жаннат ёшларининг саййидидирлар"

Имом Ҳусейн (а) умрининг охирига етишига бир неча соат қолган ошуро кунининг туш пайти.Имомлари руҳида жилваланган инсонийлик ва улуғворлик  ҳисларини муҳофаза қилиш учун Имом Ҳусейн (а)нинг оз сонли вафоли ёронлари улкан рағбат ила жанг майдонига йӯл олишди. Жанг майдонида дунё ҳаётининг энг гӯзал замзамаси барпо бӯлди. Имом душмандан намоз ӯқиб олиши, умрининг сӯнгги лаҳзаларини ибодат билан ӯтказиши учун  фурсат беришини сӯради.  Душман қабул қилмади. Аммо имом душманнинг ӯқларига эътибор бермай, намозга киришди. Уни кӯрган ёронларининг кӯзида ёш ҳалқаланди. Улар жанг пайти намоз ӯқишга киришган ва "Биз намозни иқома қилиш учун жанг қиляпмиз" деган ҳазрат Али (а)ни кӯргандек бӯлишди. 

Биринчи бӯлиб Имом ҳазратларининг бош фарзанди ҳазрат Алиакбар жангга киришиш учун ижозат сӯради. У падари бузруквори билан видолашиш пайти Ҳусейн бин Али (а) фарзандига муҳаббат ила боқиб, буюрди: "Аллоҳим! Ӯзинг гувоҳ бӯл, чеҳраси, хулқ-атвори ва гапириши жиҳатидан сенинг пайғамбарингга жуда-жуда ӯхшаш жасоратли йигит бу гуруҳ томонга йӯл олади. Биз пайғамбарни соғинган пайти унга тикилардик"

Имомнинг ёронлари бирин-кетин жанг майдонига йӯл олар ва фидокорана ва жасоратли жанглар сӯнгида шаҳодатга етар эдилар.

Барча ёронлари шаҳодат жомини сипқоргач, Имом Ҳусейн (а) жанг майдонига киришга қарор қилди. Ҳазрат аёллар хаймасининг ёнига келиб, синглиси ҳазрат Зайнабга кенжа ӯғли Али Асғарни олиб чиқишини сӯради. У билан видолашмоқчи бӯлди. Имом ташналикдан оғзини сувсиз қолган балиқ мисоли очиб-юмаёнган чақалоқни даст кӯтариб, душман сари йӯл олди ва деди: Сувсизликдан томоғи  қуриган бу болага ҳам раҳмингиз келмайдими? 

Имом сӯзларини тугатмасидан Ҳармала бин Коҳл Асадий Умар бин Саъднинг ишораси билан Али Асғарнинг томоғини нишонга олди. Ӯқ болакайнинг гулданда нозик томоғига келиб қадалди. Имом ҳазратлари кӯз ёшларини тутолмай,  Аллоҳга илтижо қилди: "Аллоҳим! Биз ва бу қавм орасида ӯзинг ҳакамлик қил. улар бизни ёрдам берамиз деб чақиришди. Аммо бизни ӯлдиришга бел боғлашди". Имом отдан тушиб, қиличининг ғилофи билан ерни ковлаб, мурғак шаҳидни дафн этди. 

Кун оғди. Карбало дашти шаҳидлар қонидан лоларанг тус олганди. Имом Ҳусейн (а) муножоти фазога ӯрларди: "Эй менинг парвардигорим! Қазо ва қадарингга сабр қилгумдир. Сендан ӯзга Худо бӯлмаган ягона Парвардигорим! Эй, илтижо қилувчиларнинг додига етгувчи ягона Аллоҳим! Сенинг ҳукм ва тақдирингга сабр қилгумдир. Эй абадий барҳаёт зот. Эй ӯликларни тирилтиргувчи. Ҳар кимни амали билан имтиҳон қилувчи Парвардигорим, мен ва бу қавм орасида ӯзинг ҳакамлик қил, зеро сен ҳакамлик қилувчиларнинг энг яхшисисан". 

Ошуро кунининг иккинчи ярмида тарихнинг энг фожиали ҳодисаси юз берди. Аллоҳнинг сӯнгги пайғамбарининг севимли невараси   Имом Ҳусейн (а)нинг боши танидан жудо қилиниб, найзага санчилди... 

Аммо душманнинг мастона қаҳқаҳаси тинмасидан бурун Имом Ҳусейн(а) ва ёронлари қонидан эрк ва улуғворлик дарахти ӯсиб чиқди. Барча озодлик ҳаракатларининг сарчашмаси бӯлган буюк бир уйғониш ҳаракати вужудга келди. Ҳусейн (а) аҳли башар учун абадий ӯрнак тимсолига айланди. Унинг пок ва муқаддас йӯли барча давру замонлардаги ҳақиқатга ташна инсонларнинг йӯлига айланди.

Салом Сизга эй Ҳусейн, эй Аллоҳ расулининг пок фарзанди! Сизга ва жонларини сизга фидо айлаган пок руҳларга салом! Сиз Аллоҳнинг бандалари жаҳолат, ҳайронлик ва таҳқир чангалидан озод бӯлиши учун ӯз жонингизни фидо айладингиз. Аллоҳнинг дуруд ва раҳмати Сизга бӯлсин.

 

آ  

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ