сентябр 10, 2019 14:02 Asia/Tashkent
  • Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас
    Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас

Европа Иттифоқи ва европалик учлик (Германия, Франция ва Британия)4+1 гуруҳига аъзо мамлакатлар сифатида, бир неча маротабалар Баржом ядровий келишувини сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлаб келган. Бироқ, улар бу масалада жиддий сайъ-ҳаракат қилишмайди.

Эрон Ислом Жумҳурияти жума куни европаликларнинг ядровий келишувда ўз ваъдаларига қараб амал қилмаганлари сабаб Баржом келишувидаги масъулиятларига амал қилишни чеклаш тӯғрисидаги кейинги қадамини ижрога қуйишидан кейин Эроннинг бу сайъ-ҳаракатига нисбатан аксиламал кўрсатишмоқда. 

Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Фонка газетаси билан қилган сўҳбатида, Эроннинг Баржом келишувидаги масъулиятларига амал қилишни чеклаш тӯғрисидаги кейинги қадамига аксиламал кўрсатиб, ҳали ҳам бирон бир ечим топиш мумкин, аммо биз европаликлар ёлғиз ўзимиз бу ишни амалга оширолмаймиз,-деб айтди. 

Германия ташқи вазири Эроннинг бу сайъ-ҳаракати ҳақида огоҳлантириш бериш зимнида, агар Эрон Вена келишувига асосан бошқа ўз мажбуриятларига риоят этишни хоҳламаса, унда бу сайъ-ҳаракат катта хато ҳисобланади. Германия Теҳроннинг  2015 йилги ядровий келишувига тўлиқ қайтишини хоҳлайди,-деб таъкидлади.

Германия етакчи расмийси ишора этган муҳим масала шундан иборатким, Баржом ядровий келишувини сақлаб қолишда Германиянинг қобилиятсизлиги ҳисобланади. 

Хайко Маас бу мақсадни амалда татбиқ этиш учун бошқа томонларни ҳамкорлик қилишга чақиради, аммо шундай савол вужудга келадиким, у бу ҳақда қайси томонга ишора этмоқда? 

Эрон МАГАТЭ ҳисоботларига биноан Баржом ядровий келишуви доирасида ўз зиммасига олган барча мажбуриятларига қараб амал қилди ва ҳатто Баржом ядровий келишувининг мажбуриятларини қисқартириш учун қуйган қадамларини босқич-мабосқич амалга оширди. Шунинг учун европаликлар Эрондан бундан ортиқ умид қилмасликлари лозим. 

Маас келишув биртомонлама келишув эмаслигини таъкидлади. Унинг айтган бу сўзи тўғри, аммо шундай назарга ташланадиким, Германия ташқи ишлар вазирининг олган позицияси хатодир. Агар европаликлар, жумладан германияликлар ҳақиқатан ҳам Баржом ядровий келишувини сақлаб қолишни истасалар, 2018 йили май ойида биртомонлама ядровий келишувни тарк этган ва Эронга қарши максимал босим ўтказиш сиёсати йўлида санкцияларни қайта жорий этган Америкага хитоб айлаши лозим.

Вашингтоннинг бу сайъ-ҳаракати дунё жамоатчилигининг мухолифатига юзмаюз бўлди ва 4+1 гуруҳига аъзо мамлакатлар, жумладан европаликлар турли механизмни назарга олиб, бу муҳим келишувни муҳофазат этишади,-деб эълон қилишди. 

Россия ва Хитой нуқтаи назаридан Баржом ядровий келишуви ҳеч қандай алтернативга эга бўлмаган келишувдир. 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров душанба куни (9 сентябр) ўз касбдоши билан Москвада ўтказилган матбуот анжуманида, Россия нуқтаи назаридан Баржом ядровий келишуви номли Эрон ўртасидаги ядровий келишув учун ҳеч қандай алтернатива мавжуд эмас,-деб эълон қилди. 

Россия бундан олдин Эроннинг ядровий келишуви масаласида ўз мажбуриятларини қисқартириши учун қуядиган учинчи қадамини бу келишувга мувозанат қайтиши учун ядровий келишувдаги европалик томонларга жиддий бир огоҳлантиришдир,-деб билган эди. 

Бироқ, европаликлар Америкага қарам бўлиб қолганлари сабабли, амалда ИНСТЕКС  номли махсус молиявий механизмни ижод этиш учун сайъ-ҳаракат қилганларига қарамай уни амалга ошириш қудратига эга эмаслар. 

Ажабланарли томони шундаки, европаликлар Эронга мантиқсиз талаблар қуйишади ва бир неча маротабалар Эроннинг ядровий келишувда қолиши ва ўз зиммасига олган барча мажбуриятларини ижро этишини таъкидлаб келишади. Аммо улар Америка санкцияларининг салбий тасирини камайтириш учун бирон бир сайъ-ҳаракат қилмасаларда, аммо нима учун Эрон биртомонлама ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини ижро этиши лозим деган саволга жавоб беришга қодир эмаслар.

Дойче Вила сайти Хайко Мааснинг биз тинчлик билан ечим топиш масласини қўлдан бой бермаслигимиз лозим деган сўзларини зикр этиб, Германия ташқи ишлар вазири Эрон билан ҳарбий тўқнашувнинг олдини олишни хоҳлайди. Шунинг учун ядровий келишувдаги барча томонлар масъулиятли бўлишларини хоҳлайди,- деб ёзди. 

Бу масалада шуни зикр этиб ўтиш жоизки, Трамп давлати Эронга нисбатан босим ўтказиш сиёсатини ўзининг ишчи дастурига киритган ва Ҳурмуз бўғози ва Форс кўрфазидаги Эроннинг амалга оширган барча сайъ-ҳаракатлари таҳдидларга қарши курашиш учун ўзини мудофаа ва ҳимоят этиш маъносидадир. Айни пайтда, Теҳрон ҳар қандай таҳдидлар, жумладан ҳарбий таҳдидларга қарши курашиш учун тўлиқ тайёр эканини эълон қилган. 

Ғарбликлар Эронга нисбатан ўзларининг бундан олдинги тажрибаларини эътиборга олиб, Эронга нисбатан таҳдид қилиш ва босим ўтказиш сиёсатидан фойдаланиш натижа бермаслигини ва аксинча хорижий босимлар баробарида, Эрон халқи миллий ваҳдати мустаҳкамланишининг сабабига айланишини яхши билашади.   

 

Ёрлиқ

Шарҳ