сентябр 11, 2019 14:30 Asia/Tashkent
  • Болтон истеъфога чиқишининг оқибатлари

Америка президенти ва унинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўртасида ихтилофлар борлиги ҳақида ОАВ-да тарқатилган мишмишлар ва гумонсирашлардан кейин охир-оқибат Дональд Трамп Жон Болтонни ўз лавозимидан бушатди.

Трамп ўзининг Твиттер саҳифасида, кеча кечқурун Жон Болтонга Оқ уйда унинг хизматларига бошқа эҳтиёж йўқлигини маълум қилдим. Мен маъмуриятдаги бошқалар каби унинг кўплаб таклифларига қаршиман ва шу сабабли ундан истеъфога кетишни сўрадим,-деб ёзди. 

АҚШ президентининг таъкидлашича, Болтон унинг илтимосини бажариб, 10 сентябрь эрталаб истеъфога чиқишга ариза ёзган.

Трамп, шунингдек, маслаҳатчисига ҳамкорликда қилинган ишлар учун миннатдорлик билдирган ва миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчиси исмини кейинги ҳафтада маълум қилишини айтган.

Бу қарор билан охирги йиллар давомида Американинг энг жанжалли ва урушқоқ сиёсатчиларидан бири ишдан кетди. 

Болтон охирги икки ярим йил давомида Трампнинг учинчи миллий хавфсизлик маслаҳатчиси эди. 

У Оқ Уйга келганидан бери Американинг ташқи сиёсатини барча халқаро ташкилотлар ва муассасаларга, шунингдек дунёнинг аксарият мамлакатларига қарши собиқаси бўлмаган тарзда сафарбар қилди.

Эрон билан келишилган ядровий келишувдан чиқиш учун Америка президентини тарғиб ва ташвиқ этиш Трампнинг миллий хавфсизлик маслаҳатчиси лавозимида Жон Болтоннинг энг жанжалли қарорларидан эди. 

Бироқ, нафақат Америка сиёсий яккаланиб қолди, балки Эрон Американинг максимал даражада босим ўтказишлари қаршисида максимал босим ўтказиш сиёсатини ўз ишчи дастурига киритиб, Трамп давлатининг агрессив ва яроқсиз муносабатини мағлубиятга учратиб, бартараф этди.

Албатта Трамп давлатининг ташқи сиёсатлари учун Жон Больтоннинг ижод этган бошоғриқлари фақат Эрон ва Баржом ядровий келишуви билан чагараланиб қолмайди. 

Больтон йиллар олдин халқаро ташқилотлар, жумладан БМТ ташкилотига қарши жиддий позиция олган эди. 

У Трамп миллий хавфсизлик маслаҳатчиси сифатида тайинланиши замонидан бошлаб Америка давлатини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ халқаро ташкилотлар, айниқса БМТ ташкилотига қарши позиция олишга ундади. Ҳатто унинг халқаро жиноий судига қарши позиция олиши инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқлар тизимига қарши уруш эълон қилиш деб талқин этилди. 

Больтон шунингдек, Каракас -Вашингтон алоқаларида оғир бўҳронни ижод этиш, Хуан Гуайдони Венесуэла президенти сифатида эълон қилиш ҳамда Россия, Хитой ва Шимолий Корея билан алоқалар бўйича берган маслаҳатлари натижасиз қолди. 

Охир-оқибат Трамп ўз давлатининг хавфсизлиги ва ташқи сиёсатлардаги оғир вазъиятнинг олдини олиш учун Больтонни истеъфога чиқарди. 

Айтишларича, ўтган кунлар давомида Трампнинг сиёсий расвогарчилигига айланган Америка президенти ёзги қароргоҳи бўлмиш Кемп Девидга Толибон гуруҳи раҳбарларини яширин тарзда даъват этиш можароси ҳам Больтоннинг бошига тушди.

СНН ахборот агентлигининг Оқ Уйдаги журналисти Китлон Колинз ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "иккита огоҳ манба менга Америка президенти Дональд Трамп ва унинг миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жон Больтон душанба куни Кемп Девидда Толибон гуруҳи етакчиларини мизбонлик қилиш масаласи юзасидан бирбирлари билан жиддий тортишиб қолишди деб хабар берди. "   

Бироқ, энди Трамп келаси кунлар давомида ўзининг тўртинчи миллий хавфсизлик маслаҳатчисини таништириши лозим бўлади.

Болтоннинг ўрнига ким келишидан қатъий назарТрамп давлатининг хавфсизлик ва ташқи сиёсатида эҳтимолий ўзгаришлар юзага келиши муқаррар.

Албатта, агар Трамп АҚШ президенти сифатида  Больтоннинг милитаристик ва бузғунчи тафаккури соясидан ўзини халос эта олса, унда бу масала ҳам 2020 йилги президентлик сайловларига тасир етказиши мумкин ҳамда халқаро глобал оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин. 

    

Ёрлиқ

Шарҳ