• Ўзбекистонга олиб кириладиган шакарга божхона тўлови бекор қилинди
    Ўзбекистонга олиб кириладиган шакарга божхона тўлови бекор қилинди

15 сентябрдан бошлаб шакар қамиш ёки қандлавлаги шакари ва қаттиқ ҳолатдаги кимёвий жиҳатдан тоза сахароза учун импорт божхона божининг ноль даражаси киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзоланган. Ҳужжат шакарнинг маҳаллий нархлари ўсишининг олдини олишга қаратилган.

15 сентябрдан бошлаб шакар қамиш ёки қандлавлаги шакари ва қаттиқ ҳолатдаги кимёвий жиҳатдан тоза сахароза учун импорт божхона божининг ноль даражаси (ТИФ ТН - 1701) ва акциз солиғи ТИФ ТНнинг 1701 91 00 ва 1701 99 кодлари бўйича киритилди.

Давлат раҳбари Давлат божхона қўмитасига импорт қилинаётган ижтимоий аҳамиятга молик товарларни ўз вақтида ва тўсиқсиз божхона расмийлаштирувини таъминлаш вазифасини топширди. 

сентябр 14, 2017 12:36 Asia/Tashkent
Шарҳ