• Ўзбекистонда 1 декабрдан энг кам иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар миқдори 15 фоизга ошади
    Ўзбекистонда 1 декабрдан энг кам иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар миқдори 15 фоизга ошади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон матни «Халқ сўзи»да эълон қилинди.

     Фармон матни «Халқ сўзи»да эълон қилинди. Фармонга мувофиқ, республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 15 фоизга оширилади. Шундай қилиб, 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам:

иш ҳақи — ойига 172 240 сўм (ҳозир — 149 775 сўм);

ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм (ҳозир — 292 940 сўм);

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм (ҳозир — 292 940 сўм);

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 206 720 сўм (ҳозир — 179 755 сўм) миқдорида белгиланади. Эслатиб ўтамиз Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдори сўнгги бор 2016 йил октябр ойида оширилган эди.

 

ноябр 20, 2017 18:25 Asia/Tashkent
Шарҳ